Жиззах политехника институти делегациясининг Малайзияга хизмат сафари доирасида бир нечта ҳамкорлик келишувлари имзоланди.

ЖизПИ ректори, профессор Алишер Усманқулов ҳамда институтнинг илмий ишлар ва инновациялар бўйича проректори Жамшид Абдуназаров бошчилигидаги олийгоҳ делегацияси аъзолари жорий йилнинг феврал ойи бошларида ўтиши режалаштирилган Малайзиянинг Куала-Лумпур шаҳридаги Sulton Idris educational университетида бўлиб ўтадиган Биринчи Ўзбекистон – Малайзия Таълим форумида иштирок этиш мақсадида хизмат сафарини амалга оширди.

Ушбу сафарнинг илк кунида ЖизПИ вакиллари Pеtronas технология университети билан академик ва илмий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Англашув меморандумини имзолашга келишиб олди.  

Олийгоҳ делегацияси аъзолари Малайзиянинг нуфузли “MAG Architеch, Dеsign and Buildеrs LTD” компанияси вакиллари билан учрашиб, компания раҳбарлари билан ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Унга кўра, мазкур компания Жиззах политехника институти ҳудудида янги иншоот қурилишини амалга ошириши борасида дастлабки келишувга эришганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз.

Биринчи Ўзбекистон – Малайзия таълим форуми доирасида Жиззах политехника институти вакиллари Малайзиянинг INTI халқаро университети ҳамда Tun Hussеin Onn университети билан ҳамкорлик шартномалари имзоланганини ҳам қайд этиш лозим.Учрашувларда икки давлат олий таълим муассасалари ўртасида ўқув алмашинуви, илмий-тадқиқот лойиҳалари ва инновацион дастурларни биргаликда амалга ошириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Тадбир давомида Малайзиянинг бошқа етакчи университетлари вакиллари билан ҳам ЖизПИ делегацияси аъзолари истиқболли ҳамкорлик йўналишлари бўйича музокаралар олиб борди.

Жиззах политехника институти вакиллари, QS WUR рейтингида 60-ўринни эгаллаб турган Малайзиянинг Malaya университетида бўлиб, икки томонлама истиқболдаги ҳамкорлик режалари атрофлича муҳокама қилинди. Учрашувнинг асосий қисмида Malaya университетининг фан ва таълим факультети билан ҳам ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Мазкур хорижий сафар Жиззах политехника институтининг халқаро миқёсдаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва Малайзия университетлари билан илмий-академик ҳамкорликни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Жаҳонгир ТУЛАКОВ,

ЖизПИ матбуот котиби – ахборот сиёсати

масалалари бўйича ректор маслаҳатчиси

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ЖизПИ ва Mалайзия олийгоҳлари ўртасида ҳамкорлик шартномалари имзоланди