
Жамиятда ногиронлиги бўлган болаларнинг оилавий муҳитга бўлган ҳуқуқларини кафолатлаш, уларга тўсиқсиз муҳит яратиб бериш, ғамхўрлик қилиш ва таълим олишларини кафолатлаш зарурияти мавжуд.
Мамлакатимизда жорий йил 1 мартдан 3 ёшдан 18 ёшгача ногиронлиги бўлган болалар учун давлат-хусусий шериклик асосида кундузги парвариш хизмати йўлга қўйилмоқда. Кундузги парвариш хизматига оид фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлар қўллаб-қувватланади, хизматдан фойдаланувчи ота-оналарга солиқ имтиёзлари берилади.
Унга кўра, 2025 йил 1 мартдан бошлаб, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан кундузги парвариш хизмати фаолиятини кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларига давлат субсидиялари ажратилади. Бунда субсидия миқдори 3-7 ёшли болалар учун – ҳар бир кунлик ташрифга базавий ҳисоблаш миқдорининг 25 фоизи ҳамда 7-18 ёшли болалар учун – ҳар бир кунлик ташрифга базавий ҳисоблаш миқдорининг 27 фоизи миқдорида субсидия ҳисобланган.
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳрида субсидия миқдори 1,1 баравар кўпайтирилади. Камбағал оилалар болалари учун субсидия яна 30 фоиз оширилади.
Агар бола кундузги парвариш марказидан 3 км узоқда яшаса ва хусусий шерик транспорт ташкил қилса, ҳар бир қатнаш кунига қараб, бир ой учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 75 фоизигача компенсация тўланади.
2027 йил 1 июлга қадар кундузги парвариш хизматини йўлга қўйган тадбиркорлик субъектларига Марказий банкнинг асосий ставкасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бўйича мебель ва жиҳозлар хариди учун имтиёзли кредитлар ажратилади.
Бунда, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурларида иштирок этаётган банкларга имтиёзли кредит ажратиш учун Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт паст ставкада 30 миллиард сўмгача миқдорда ресурс ажратилади.
Хўш, кундузги парвариш хизмати кўрсатиш қай тартибда ташкил этилади? Бундай хизматни кўрсатувчи тадбиркорлар учун қандай талаблар мавжуд?
Мазкур саволлар юзасидан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ногиронлиги бўлган шахслар учун тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бошқармаси бош мутахассиси Фарҳод Комилов маълумот берди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/sTxBUGe4t5c" title="Kunduzgi parvarish xizmatini koʻrsatuvchi tadbirkorlar uchun qanday talablar mavjud?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Муҳайё Тошқораева, ЎзА