2025 йил 10 февраль кунидан 768/767-сонли “Тошкент – Бухоро – Тошкент” йўналишидаги юқори тезликдаги “Афросиёб” электропоезди Самарқанд вилояти Каттақўрғон пунктига тўхтаб ўтишни бошлади.

Бу бўйича вазифа давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 29 ноябрдаги “Самарқанд вилоятида инвестиция ва тадбиркорлик муҳитини янада ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган “Самарқанд вилоятининг туман (шаҳар)ларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури”да белгилаб қўйилган.  

Каттақўрғон бекатида илк йўловчилар тантанали равишда кутиб олинди.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, "Булунғур—Самарқанд шаҳри—Жума—Каттақўрғон шаҳри" йўналишида электропоезд қатновини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Афросиёб” поезди Каттақўрғонда тўхтаб ўтишни бошлади