Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламентининг биринчи мажлиси бўлиб ўтди.

Сенат Раиси Танзила Норбоева иштирок этган мажлисда ўтган беш йилда Ёшлар парламенти аъзолари барча йўналишларда сенаторлар билан ёнма-ён туриб тажриба орттиргани, муайян натижаларга эришиб, зарур тузилма эканини исботлагани қайд этилди.  

Бунинг амалий ифодасини 2 нафар Ёшлар парламентлари аъзосининг Қонунчилик палатасига депутат, 20 нафари эса яна бир бор халқ ишончига сазовор бўлиб, маҳаллий кенгашлар депутатлари этиб сайланганида кўриш мумкин.  

Ёшлар парламентининг ваколат муддати тугаши муносабати билан унинг янгиланган таркиби шакллантирилди. Ишлаб чиқилган низомга кўра, унинг таркиби маҳаллий кенгашлар тавсияси асосида 84 нафар 30 ёшгача бўлган депутатдан, 10 нафар Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда 6 нафар Сенатнинг тегишли қўмитаси тавсиясига асосан шакллантирилган. Ёшлар парламентининг 100 нафардан иборат янги таркиби тасдиқланди.  

Навқирон жамоанинг 13 нафари турли давлат мукофотлари билан тақдирланган, 11 нафари хорижий олий ўқув юртларини тамомлаган. Таркибнинг 95 фоизини олий маълумотли ёшлар ҳамда 30 фоизини хотин-қизлар ташкил этди.  

Янги таркиб ҳуқуқшунослар, иқтисодчилар, педагоглар, тадбиркорлар, экологлар ҳамда маданият, спорт ва соғлиқни сақлаш соҳалари вакилларидан ташкил топгани уларнинг барча йўналишларда самарали фаолият олиб боришига хизмат қилади.  

Мажлисда ташкилий масала кўриб чиқилди. Лайло Аслонова Ёшлар парламенти раиси этиб сайланди.  Шунингдек, Иброҳимжон Жўрабоев ҳамда Азизбек Очилбоев Ёшлар парламенти раиси ўринбосарлари этиб тасдиқланди. Шунингдек, Ёшлар парламентининг комиссиялари раислари ва уларнинг аъзолари ҳам сайланди.  

Ташкилий масаладан cўнг Сенат Раиси ўз нутқида Ёшлар парламенти ўз фаолиятида эътибор қаратиши лозим бўлган устувор вазифаларга тўхталиб ўтди. Хусусан, қонун ижодкорлиги жараёнида фаол иштирок этиш, ёшларга доир қонунларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар бериш, жойларда ёшлар бандлиги масаласини пухта ўрганиш ва тизимли муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этишга кўмаклашиш муҳимлиги таъкидланди.  

Бундан ташқари, Ёшлар парламенти ёшлар ўртасидаги жиноятчилик, болалар ва аёлларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳолатларининг олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот тадбирларида фаол иштирок этиши, хорижий мамлакатларнинг ёшлар парламентлари билан ҳамкорлик қилиши ва ўзаро тажриба алмашиши лозимлигига ҳам урғу берилди.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламентининг янги таркиби тасдиқланди