Ватанимиз тарихидаги 4 февраль санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1891 йил (бундан 134 йил олдин) – Туркистон генерал-губернаторлиги Самарқанд мусиқали драма жамияти тузилгани ҳақидаги ҳужжатни имзолади, унинг Низомини тасдиқлади. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Россия империяси маданият соҳасидаги ўз ҳукмронлигини таъминлаш ва мустаҳкамлаш мақсадида Туркистонда турли жамиятлар, уюшмалар, гуруҳлар ташкил этди. Самарқандда юқорида номи қайд этилган жамиятни тузишдан асосий мақсад бу ерда санъатнинг икки жанри – рус мусиқаси ва драматик асарларини кенгроқ ёйишдан иборат эди. Айни пайтда Туркистондаги рус маъмурияти бундай тадбирларни узоқни кўзлаган ҳолда олиб борди. Бош мақсад русча усулларни мустаҳкамлаш асосида Туркистонда мустамлакачилик сиёсатини кучайтириш эди. Бу жамиятларда маҳаллий аҳолидан бирон кишининг йўқлиги ҳам бунинг далилидир.

1920 йил (бундан 105 йил олдин) – Туркистон Республикаси халқ маорифи комиссарлиги (вазирлиги) ҳузуридаги фотокино бўлимининг хусусий кинематографик ташкилот, муассасалар мулкини рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги қарори эълон қилинди. 

Унга биноан, қарор эълон қилинган кундан бошлаб 5 кун мобайнида кинематографик ташкилот, муассасалар, омборхоналар, хусусий шахслар ўз идоралари, уйларидаги барча кинематографик асарларни, аппарат ва техник ускуналарни фотокино бўлимига аввал рўйхатини, сўнгра барча асар ва техник ускуналарнинг ўзини топшириши лозимлиги қайд этилди. 

Шунингдек, халқ маорифи комиссарлигининг ушбу қарорига асосан Туркистон ўлкаси ҳудудида жойлашган барча хусусий шахслардаги кинематографик ленталар, улар қай ҳолатда бўлишидан қатъи назар, номланиши, ҳажми, ишлаб чиқарилган вақти, муаллифи, ғояси кўрсатилган ҳолда ҳисобга олиниши шартлиги кўрсатилди. 

Тагихчи Барно Ўнгбоеванинг қайд этишича, шу кундан бошлаб кинематографик ленталар, аппаратлар, асарларни сотиш, сотиб олиш фақат Туркистон халқ маорифи комиссарлиги ҳузуридаги фотокино бўлими рухсатномаси асосида амалга оширилиши шартлиги белгилаб қўйилди. Бундай маълумотларни тақдим этмаган барча жисмоний шахслар мулклари ҳукумат томонидан мусодара қилиниши мумкинлиги қайд этилди.

1990 йил(бундан 35 йил олдин) – тарихчи олим Сотимжон Холбоевнинг қайд этишича, Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ҳозирги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги)да олий таълим профессор-ўқитувчиларининг кенгаши чақирилиб, унда биринчи маротаба Ўзбекистон тарихини олий ўқув муассасаларида ўқитиш масаласи кўтарилди. Шу кенгаш хулосаси асосида Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари Н.Науменко имзоси билан буйруқ чиқарилди. Унда Ўзбекистон тарихи фанини барча олий таълим муассасаларида ўқитиш учун фанга жами ўттиз соат ажратилгани кўрсатилди.

1994 йил (бундан 31 йил олдин) – Ўзбекистон Автомобиль транспорти халқаро уюшмаси (The International Road Transport Union)га аъзо бўлди. Мазкур ташкилот автомобиль транспорти соҳасидаги етакчи халқаро ташкилот бўлиб, дунё бўйлаб юк ва йўловчи ташиш хизматларини ривожлантириш ва тартибга солишда муҳим роль ўйнайди.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қишки спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳамда “Миллий рақс санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – буюк шоир ва мутафаккир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг ҳаёти ва ижодини, унинг бой илмий-адабий меросини ўрганиш, асарларини юртимиз ва хорижий мамлакатларда кенг тарғиб қилиш ҳамда хотирасини абадийлаштириш мақсадида Фанлар академияси муассислигида Алишер Навоий номидаги халқаро жамоат фонди ташкил этилди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида Хўжа Учқун, Жалойиқ ва Гулзор маҳаллалари туташган ҳудуддаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер майдонлари ҳисобидан 210 гектар ер участкасида «Янгиҳаёт» индустриал технопарки ташкил этилди. 

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мамлакатимиз олий ўқув юртларида Ўзбекистон тарихи фани қачондан ўқитила бошланган?