ФОТОРЕПОРТАЖ

Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Наманган вилояти кенгаши тасарруфидаги Поп туман ўқув спорт техника клуби негизида амалий машғулотларни ўтказиш учун янги ўқув машқ майдони (автодром) барпо этилди.  

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Поп туман ҳокимлиги, Қуролли Кучлар вакиллари, соҳа ходимлари, спортчи ёшлар ҳамда журналистлар иштирок этди.  

Дастлаб Қуролли Кучлар ҳарбий оркестри, фахрий қоровули ҳамда “Ватанпарвар” ташкилотининг ракетамодель спорт секциясининг кўргазмали чиқишлари намойиш этилди.  

Тадбирда сўз олганлар янги автодромда барча тоифалар бўйича ўқув гуруҳларига амалий машғулотларни ўтказиш учун шарт-шароитлар яратилгани, шунингдек, “Ватанпарвар” ташкилоти томонидан хориж давлатларида ишлаш истагини билдирган ёшлар учун кенг имкониятлар яратилганлиги ва келажакда малакали ҳайдовчилар тайёрлаш бўйича маълумот берилди.  

[gallery-21572]

Таъкидлаш керак, автомобилни бошқариш бўйича амалий машқ майдони “А” “В”, “ВС” тоифаларига тайёрлаш, “С”, “ВЕ” “DЕ”, “СЕ” тоифаларга қайта тайёрлаш бўйича тўлиқ жиҳозланган бўлиб, оммавий техник мутахассисларни тайёрлаш ва кўникмаларини оширишга хизмат қилади.  

Шунингдек, тадбир давомида ташкил этилган спортнинг техник ва амалий турлари бўйича кўргазмалар, ҳарбий хизматчиларнинг чиқишлари барчага ўзгача завқ бағишлади.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Попда янги ўқув автодроми иш бошлади