
Фарҳод Нишонов бошчилигидаги Ўзбекистон U20 терма жамоаси Хитойда Осиё кубогига тайёргарликни давом эттирмоқда.
Футболчиларимиз мазкур йиғин доирасида хитойлик тенгдошларига қарши назорат ўйинини ўтказди. Учрашувнинг асосий вақтида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Шундан сўнг жамоалар ўзаро пенальтилар сериясида иштирок этди ва унда ёшларимиз 5:4 ҳисобида ғалаба қозонди.


Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6-23 февраль кунлари Хитойда футбол бўйича U20 ёш тоифасида Осиё кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон U20 терма жамоаси “С” гуруҳида Яман, Индонезия ва Эрон термалари билан рақобатлашади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА