Бугун Ўзбекистон экологик ҳаракати, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда Тошкент давлат транспорт университети ҳамкорлигида “Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланиши ва уни бартараф этиш чоралари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда бугунги кунда глобал тус олиб бораётган экологик муаммолар, уларнинг юзага келиш омиллари, мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини юмшатиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўз борди.

Қайд этилганидек, Ер сайёраси аҳолисининг ҳар олтинчиси экологик номақбул шароитларда яшамоқда. Сўнгги 25 йилда атмосферанинг ўзгариши энг юқори даражага етган. Дунёда иқлим мигрантлари сони кўпайиб бормоқда. 2050 йилга бориб уларнинг сони 216 миллионга етиши мумкин.

Тадбирда Ўзбекистондаги экологик муаммоларга эътибор қаратилар экан, йилига 2 миллион 300 минг тоннагача турли ифлослантирувчи моддалар атмосфера ҳавосига чиқарилиши айтиб ўтилди. Шундан 63 фоизи транспорт воситаларига тўғри келади. Тошкент шаҳрида эса йилига ўртача 222-223 минг тонна ифлослантирувчи моддалар атмосферага чиқариб юборилса, шундан 90 фоизи транспорт воситалари ҳиссасига тўғри келади. РМ2,5 дисперс заррачалари иқлим ўзгариши, чўлланиш ва транспортлардан чиқаётган заҳарли моддалар эвазига юзага келмоқда. Бу зарарли заррачалар суюқ ҳолда ҳам бўлиши мумкин ва ҳавода муаллақ тура олади.

Давра суҳбатида Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ифлосланишига сабаб бўлаётган муаммолар, шаҳарда автотранспорт воситаларининг ҳавони ифлослантириш даражасини камайтириш чоралари ҳақида сўз борди.

Шунингдек, давра суҳбатида сув-ботқоқ ҳудудлардаги қушларнинг муҳофазаси, иқлим ўзгаришининг сабаблари, сув танқислиги билан боғлиқ муаммоларга ҳам тўхталиб ўтилди.

Таъкидланганидек, дунёдаги чучук сув захираларининг 70 фоизи қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлатилади. Ўзбекистонда эса бу кўрсаткич қарийб 90 фоизни ташкил этади. Тошкент шаҳрида суткада ишлатиладиган ўртача сув миқдори дунёнинг бошқа кўплаб шаҳарларига нисбатан анча юқори. Ерости сувлари сатҳи ҳам пасайиб кетмоқда.

Юртимизда экологик вазиятни яхшилаш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар, 2025 йилги Давлат дастури лойиҳасида акс этган муҳим вазифалар долзарб аҳамиятга эга эканлиги таъкидланди. Шунингдек, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, атроф-муҳит муҳофазасига дахлдорлик ҳиссини ошириш муҳим вазифалардан бири сифатида қайд этилди ва ҳамкорликдаги вазифалар белгилаб олинди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/BgZjy4Ra5FY" title="Toshkent atmosferasi iflosligining 90 foizi transportlar hissasiga toʻgʻri keladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова, Аброр Содиқов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Тошкент атмосфераси ифлослигининг 90 фоизи транспортлар ҳиссасига тўғри келади (+видео)