Қашқадарё вилояти Қарши тумани Кўчкак қишлоғилик боғбонларнинг анжирчиликдаги тажрибаси барчага маълум. Қишлоқдаги ҳар бир хонадонда анжир етиштириш одатга айланган. Қайси бир хонадонга кирманг 5-10 туп анжир экилганини гувоҳи бўласиз.
Буни яхши англаб етган туман ҳокими Зойир Алиқулов ушбу ҳудудда 50 гектар майдонда анжирчилик плантацияларини ташкил этиш ҳақида ташаббус билдирди.


Маҳалла фуқароларига кооперация асосида ажратиб берилган ерларда анжирчиликни ривожлантириш бўйича туман ҳокими Зойир Алиқулов бошчилигидаги сектор раҳбарлари деҳқон хўжаликлари вакиллари билан учрашиб, келгусида амалга ошириладиган вазифалар белгилаб олинди.


Маҳаллада анжирчилик самарадорлигини оширишда деҳқон хўжаликлари ўз ишларига малакали агроном ва мутахассисларни жалб қилиши, ишларни тўғри йўлга қўйиш ҳамда бошқа муҳим вазифалар юзасидан масъуллар томонидан тегишли тавсиялар берилди.
Ўлмас Баротов, ЎзА мухбири