Жаҳонда кузатилаётган беқарорлик, оммавий тартибсизликлар ва кескинликлар бир қатор давлатларнинг тинчлигига путур етказиб, халқларнинг ўзаро дўстлиги ҳамда осойишталигига салбий таъсир кўрсатаётгани сир эмас.

Шуни инобатга олиб, “Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 244-моддасига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қонун ишлаб чиқилган.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг мажлисида мазкур қонунни муҳокама қилиш асносида оммавий тартибсизликлар содир этиш мақсадида ўқувдан ўтганлик, оммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда.  

Қонуннинг қабул қилиниши оммавий тартибсизликлар билан боғлиқ айрим ҳаракатлар учун жавобгарлик чоралари кучайтирилиши, ушбу турдаги жиноятларни профилактика қилиш механизми такомиллаштирилишини таъминлайди.  

Бундан ташқари, мажлисда “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-ижроия кодексига жазони ижро этиш муассасаларида жазо муддатини ўтаётган маҳкумлар учун масофали видео-учрашувлар ўтказиш имкониятини яратишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун ҳам кўриб чиқилди.  

Қонун билан тизимда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш орқали маҳкумларнинг ҳуқуқларини янада кенгайтириш, бу орқали жиноят-ижроия қонунчилигини халқаро нормаларга мувофиқлаштириш мақсад қилинган. Қонун маҳкумларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга, уларнинг яқин қариндошлари билан масофадан туриб видео-учрашувлар ўтказиши учун имконият яратишга хизмат қилади.  

Шу билан бирга, Самарқанд вилоятининг Самарқанд шаҳри, Самарқанд ва Оқдарё туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисидаги масала ҳам муҳокама қилинди.  

Таъкидланганидек, Вазирлар Маҳкамасининг таклифига асосан Самарқанд туманидан 170 гектар ва Оқдарё туманидан 243 гектар ер майдони Самарқанд шаҳри таркибига ўтказилиши назарда тутилмоқда.  

Мажлисда қарор лойиҳаси тегишли маҳалла фуқаролар йиғинлари, халқ депутатлари Самарқанд шаҳар, Самарқанд ва Оқдарё туманлари ҳамда вилоят кенгашларида муҳокама қилиниб, чегараларнинг картографик чизмаси ва чегаралар чизиғининг таснифи маъқуллангани қайд этилди.  

Шунингдек, қарор лойиҳасида ҳудуднинг чегараларини ўзгартириш ва унда белгиланган вазифаларни тизимли амалга ошириш мақсадида Ҳукуматга комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси юклатилмоқда.  

Қайд этилганидек, мазкур туман ва шаҳар чегараларининг ўзгариши билан “Ширин” замонавий ишбилармонлик маркази ташкил этилади. Ушбу ҳудудда 254 та кўп қаватли уй-жойлар, 19 та ишбилармонлик ва бизнес марказлари, 50 та ижтимоий соҳа объектлари, 89 та кўнгилочар ва савдо комплекслари ҳамда тарихий шаҳарча барпо этилиши назарда тутилмоқда. 

Муҳокама якунида тегишли қарорлар қабул қилинди.  

Н.Абдураимова,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Оммавий тартибсизликларни молиялаштирганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланади