Мамлакатимизда жиноятчиликка қарши курашиш, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва жамоат тартибини сақлашнинг мутлақо янги механизмлари яратилмоқда.

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси томонидан ташкил этилган семинарда шу ҳақда сўз юритилиб, жиноятчилик бўйича «қизил» тоифадаги ҳудудларда вазиятни барқарорлаштириш борасида олиб борилаётган ишлар устидан самарали депутатлик назоратини амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди.

Президентимизнинг 2025 йил 3 январдаги “2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг мазмун-моҳияти ҳам батафсил тушунтирилди.

Тадбирда жорий йил 23-25 январь кунлари бўлиб ўтган Сенатнинг 3-ялпи мажлисида кўрилган ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ҳамда жиноятчиликнинг олдини олишга хизмат қилувчи бир қатор қонунлар кўриб чиқилгани ва маъқулланганига ҳам тўхталиб ўтилди.

Семинар ҳудудларда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан депутатлик назоратини олиб бориш ҳамда ушбу йўналишда доимий комиссияларнинг амалий кўникмаларини оширишдан иборат бўлгани учун “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунининг қатор нормалари мазмун-моҳиятига ҳам эътибор қаратилди.

Жумладан, 131-моддасида Ички ишлар вазирлиги ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгеси, халқ депутатлари кенгашлари олдида ҳисобдорлиги қайд этилгани айтиб ўтилди.

Бироқ, айрим маҳаллий кенгашларда 2023-2024 йилларда ички ишлар органлари ҳудудий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини эшитишда расмиятчилик ва юзаки муносабатга йўл қўйиш ҳолатлари ҳамкузатилгани танқид қилинди.

Сенаторлар, маҳаллий кенгашларнинг Коррупцияга қарши курашиш ва хавфсизлик масалалари бўйича доимий комиссиялари раислари, аъзолари ҳамда котибият мудирлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ИИББ, вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг мазкур йўналишга масъул бўлган раҳбар ўринбосарлари ҳамда туманлар ва шаҳарлар ички ишлар бўлимлари раҳбарлари иштирок этган тадбирда келгусида бундай хато ва камчиликларга барҳам бериш зарурлиги таъкидланди. 

Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси тажрибасидан келиб чиққан ҳолда ҳудудий ички ишлар органлари раҳбарлари ҳисоботларини эшитишда қўшимча равишда нималарга эътибор қаратиш зарурлиги юзасидан таклиф ва тавсиялар берилди.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиноятчиликка қарши курашишнинг энг самарали усули жиноятлар содир этилишининг олдини олишдир