
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ҳажми жорий нархларда 1 454,6 трлн. сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич 2023 йил билан таққослаганда 6,5 фоизга ўсган.
ЯИМ ҳажми ўртача алмашув курси (12 652,7 сўм) бўйича 115 млрд. АҚШ долларига тенг.
2024 йилда аҳоли жон бошига ҳисобланган ЯИМ ҳажми жорий нархларда 39,1 млн. сўм (3 092,7 АҚШ доллари)ни ташкил этиб, 2023 йил билан таққослаганда 4,4 фоизга ошган.
Саноат тармоғининг ўсиши 6,8 фоизни ташкил этди ва ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси 1,7 ф.п.ни ташкил этди.
Қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигининг ўсиши 3,1 фоизни, ЯИМ ўсишига ижобий ҳиссаси эса 0,6 ф.п.ни ташкил этди.
Ш.Маматуропова, ЎзА