Солиқ қўмитасининг хабар беришича, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 2024 йилда қарийб 116 миллиард сўм солиқ тўлаган.

Мамлакатда электрон хизматлар кўрсатувчи 63 та хорижий компания томонидан 2024 йилда 115,8 миллиард сўм солиқ тўланган — бу 2023 йилга нисбатан 1,5 баробар кўп. Шу билан бирга, ушбу компаниялар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми ҳам 1,5 бараварга ўсиб, 959 миллиард сўмни ташкил этган.  

Meta компанияси энг кўп солиқ тўлаган компанияга айланди — 41,71 миллиард сўм. Ундан кейинги ўринларни Google (28,9 миллиард сўм) ҳамда Apple (27,3 миллиард сўм) компаниялари эгаллаган.  

Шунингдек, 2021 йилнинг ёзидан бери Ўзбекистонда расман блокланган, аммо 2023 йилда солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтган TikTok ижтимоий тармоғи ўтган йил давомида 903 миллион сўм солиқ тўлаб, энг йирик солиқ тўловчилар ўнталигига кирган.  

Тўланган солиқларнинг 99,9 фоизи электрон хизматлар кўрсатувчи қуйидаги 10 та хорижий компаниялар ҳиссасига тўғри келган:  

Meta — 41,7 млрд сўм;  

Google — 29 млрд сўм;  

Apple — 27,3 млрд сўм;  

Amazon — 4,1 млрд сўм;  

Booking.com — 3,6 млрд сўм;  

Netflix — 1,4 млрд сўм;  

Zoom — 1,4 млрд сўм;  

Аccа — 1,2 млрд сўм;  

Xsolla — 966,7 млн сўм;  

TikTok — 903 млн сўм.  

Ш.Маматуропова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электрон хизматлар кўрсатувчи хорижий компаниялар 116 миллиард сўм солиқ тўлаган