
“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида Ўзбекистонда ташқи ва ички туризмни ривожлантириш учун кенг шароитлар яратиш орқали сайёҳлар сонини ошириш вазифаси қўйилган.
Ўзбекистонга хорижий туристларни янада кўпроқ жалб қилиш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, виза режими соддалаштирилди, янги йўналишлар ишлаб чиқилди, соҳа билан боғлиқ лойиҳаларга инвестиция киритилди, йирик тадбирлар ташкил этилди.
Ўтган 2024 йилнинг ўзида АҚШдан Ўзбекистонга 30 минг 672 нафар турист ташриф буюрган. Бу кўрсаткич 2023 йил билан солиштирилганда 7 минг 720 нафарга ошган.
2024 йилда АҚШдан Ўзбекистонга келган фуқароларнинг 24 минг 545 нафари саёҳат, 2 минг 861 нафари хизмат юзасидан, 2 минг 517 нафари қариндошларни йўқлаш, 397 нафари тижорат, 340 нафари ўқиш ва 12 нафари даволаниш мақсадида келган.
Маълумот ўрнида қайд этиш лозимки, Ўзбекистонга 2024 йилда жами 8,2 миллион нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда ташриф буюрган.
Муҳайё Тошқораева,
ЎзА