Ватанимиз тарихидаги 29 январь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1871 йил (бундан 154 йил олдин) – тарихчи олим Ҳайдарбек Бобобековнинг Россия Шарқшунослик институти Санкт-Петербург бўлими, 33-фонд, 1-рўйхат, 224-иш, 25–26-варақлардаги маълумотлар асосида қайд этишича, 29 январь куни хонзода Насриддинбек Туркистон генерал-губернаторининг Қўқонга келган вакили И.Ибрагимовга Қўқондаги биринчи иситиш печи (печка) ҳақида шундай ҳикоя қилган: 

“Бизда, Қўқонда, авваллари уйларда печкалар бўлмаган эди ва мен уни биринчи бўлиб ўз хонамга ўрнатдим. Менинг уйимга дадам (яъни Қўқон хони Худоёрхон) келиб ва печкани кўриб қолиб бошларини силкиллатиб “Сенга уят эмасми, печка олдида исиниш учун чол эмассанку”, дедилар. Оқибатда устимдан кўп ҳазил қилиб юрдилар. Кейинчалик печка келтирадиган фойдани тушундилар шекилли, ўзларининг ва бошқа хоналарга ҳам печка ўрнатдилар, ҳаттоки мендаги печкани ҳам олиб қўйиб, ўзларининг хоналарига ўрнатдилар”. 

Шундай қилиб, Қўқон шаҳрида биринчи бўлиб печкани Қўқон хони Худоёрхоннинг катта ўғли Насриддинбек ўз хонасига ўрнатган.

1917 йил (бундан 108 йил олдин) – Хива хони Асфандиёрхон Тошкентга келиб Туркистон генерал-губернатори Алексей Куропаткин билан учрашди. 

1918 йил (бундан 107 йил олдин) – Туркистон ўлкаси Халқ Комиссарлари Советининг 17-сонли “Захира кадрларини яратиш ва милицияни қайта ташкил этиш тўғрисида”ги буйруғи эълон қилинди. 

1992 йил (бундан 33 йил олдин) – Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Хавфсизлик Кенгаши ўзининг 737-қарорини овозга қўймасдан қабул қилди ва Бош Ассамблеяга Ўзбекистон Республикасини Бирлашган Миллатлар Ташкилотига қабул қилишни тавсия этди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, БМТ ташкил топган вақтда Ўзбекистон СССР таркибида эди. Ўзбекистон ССРнинг БМТ фаолиятида илк бор иштирок этиши 1950 йилдан бошланади. Айнан шу йили Ўзбекистон ССР Ташқи ишлар министри, профессор Абдусамад Бобохўжаев БМТ Бош Ассамблеясининг V сессиясида республика номидан нутқ сўзлайди ва БМТ минбаридан нутқ сўзлаган биринчи ўзбек дипломати сифатида тарихда қолди. 

Тарихчи Ойбек Абдимўминовнинг ёзишича, ташкилот собиқ совет даврида Ўзбекистонга қизиқиш билан қараб, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишга ҳаракат қилган. Бироқ, марказ мустақил халқаро алоқаларни чеклаб қўйгани бунга тўсиқ бўлиб келган. Шунга қарамай, Ўзбекистон ҳатто БМТ Бош котибларининг ҳам диққат-эътиборида бўлган мамлакат эди. 

Ўзбекистоннинг БМТ билан кўп томонлама муносабатлари фақат мустақиллик йилларида халқаро аҳамият касб этди. 1992 йил 2 март куни Ўзбекистон Республикаси жаҳон ҳамжамиятининг тенг ҳуқуқли аъзоси сифатида БМТга қабул қилинди. Шундан сўнг 1993 йил 24 октябрда Тошкентда Холид Малик бошчилигида БМТнинг ваколатхонаси иш бошлади.

1992 йил (бундан 33 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Корея Республикаси билан дипломатия муносабатларини ўрнатди. Корея Республикаси 1991 йил 30 декабрда Осиё – Тинч океани минтақаси давлатлари орасида биринчи бўлиб Ўзбекистон Республикаси мустақиллигини тан олган.

1998 йил (бундан 27 йил олдин) – Франциянинг Канн шаҳрида В.И.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Давлат санъат музейи бадиий фонди асарлари кўргазмаси очилди. Кўргазмада 284 экспонат, яъни ХХ аср бошида яшаб ижод этган мўйқалам усталарининг расмлари, замонавий истеъдодли рассомларнинг асарлари ҳамда безак ва тақинчоқлар, маиший буюмлар ва зардўзлик кийим-кечак намуналари намойиш этилди.

2019 йил (бундан 6 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистонда соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш ва аҳолини жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Қарор билан Аҳолининг жисмоний тайёргарлиги ва саломатлиги даражасини белгиловчи “Алпомиш” ва “Барчиной” махсус тестларини қабул қилиш ва мусобақаларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Шунингдек, қарор билан Ўзбекистонда спортнинг оммавийлигини янада ошириш мақсадида миллий спорт турлари ва халқ ўйинларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури ҳам тасдиқланди.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Атамалар комиссиясининг фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қиинди. Қарор билан Атамалар комиссиясининг асосий вазифалари белгиланди. Жумладан, Атамалар комиссияси илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритади, қонун ҳужжатлари лойиҳаларида адабий тил қоидалари ва нормаларига, шунингдек, юридик, техник ва бошқа махсус қоидаларга риоя этилишини таъминлайди.

2021 йил (бундан 4 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қиинди.

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Давлат органлари билан муносабатларда фуқаролар ва тадбиркорлик субъектлари ҳуқуқларининг самарали ҳимоя этилишини таъминлаш ҳамда аҳолининг судларга бўлган ишончини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қиинди. 

Қарорга мувофиқ, давлат органлари қарорлари устидан берилган шикоятларни кўриб чиқишда маъмурий судларнинг ролини кучайтириш мақсадида маъмурий судларга далилларни йиғиш мажбурияти юкланди, ҳуқуқи бузилганларга эса далилларни йиғишда фақат ўз имкониятидан фойдаланиш шароити яратилди. Давлат органлари қарорлари натижасида етказилган зарарни ундириш талабини ҳам маъмурий судга билдириш ҳуқуқи берилди; маъмурий судларнинг ҳал қилув қарорлари давлат органлари томонидан ижро қилинмаганда, уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан суд жарималари қўлланилиши белгиланди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
БМТ минбаридан нутқ сўзлаган биринчи ўзбек дипломатини биласизми?