Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов Савдо- саноат палатаси вилоят бошқармасида тадбиркорлар учун илк қабулини ўтказди.

Даставвал вилоят раҳбари тадбиркорларга мурожаат қилди ва қабулларни ўтказиш тартиби, муаммоларнинг ечимида мутасаддиларнинг иштироки ва масъулият ҳақида тўхталди.

Қайд этилишича, ўтган ҳафта давомида Савдо- саноат палатаси вилоят бошқармасига 22 та мурожаат келиб тушган, шундан 18 таси бугунга кадар ҳал этилган. Қолган 4 таси вилоят хокими иштирокида кўриб чиқилди.

Янгиер шаҳридаги «Абдусамадбек-нур-савдо» масъулияти чекланган жамияти раҳбарнинг билдиришича, у ўз маблағи ҳисобидан қиймати 7 млрд сўмлик қушхона қурган, Белгилаган тартибга кўра, ҳудуддаги барча чорва моллари, паррандалар ушбу қушхонада сўйилиб, лабораториядан ўтказилиши, сўнгра сотувга чиқарилиш керак. Бироқ бу тартибга ҳамма ҳам амал қилмаяпти.  

Тадбиркор масъул ташкилотларга бир неча маротаба мурожаат қилган, бироқ амалий ёрдам кўрсатилмаган. Бу унинг фаолиятига салбий таъсир қилиб, 15 нафар ходими ишсиз қолишига сабаб бўлмоқда.

Вилоят ҳокими бу масалада тадбиркор тўлақонли ҳақ эканлиги, бу ҳолат атроф-муҳит тозалиги, санитария-эпидемиологик ҳолат ва аҳоли саломатлигига салбий таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлади. Ветеринария бошқармаси ҳамда бошқа масъул ташкилотлар назоратни кучайтириши зарурлиги қайд этилди.

Ховос туманидаги “BOGʻISTON SABZ” МЧЖ раҳбари ҳозир ихтиёрида жами 530 гектар боғдорчилик учун ажратилган ер майдони мавжудлиги ва шундан 3 гектарида логистика марказини қуриш учун рухсат берилишини сўраб мурожаат қилди. Вилоят ҳокими биринчи навбатда ер тоифасини ўзгартириш масаласи вилоят ҳокимлиги ваколатига кирмаслиги, иккинчидан, ер олиш фақатгина аукцион ўтказиш тартибида ҳал бўлишини тушунтирди.

Ховослик яна бир тадбиркор унинг 4 та лойиҳаси бўйича Лойиҳалар ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази томонидан хулоса берилиши кечикаётган ва жараёнларни тезлаштиришда амалий ёрдам зарурлигини билдирди.

Эркинжон Турдимов алоқадор ташкилотларга муаммони юзага келтираётган омиллар ва сабабларни тўлиқ қайта ўрганиб чиқиш топшириғини берди.

[gallery-21462]

Боёвутдаги “STANDART STROY AZIA” МЧЖ раҳбари 800 млн.сўм кредит эвазига автомобиль ювиш шохобчаси ташкил этгани, бироқ ишни тўғри олиб бормагани туфайли олган кредитини вақтида тўлай олмаётганини билдирди. Ҳозир унинг 500 млн.сўм кредит қарздорлиги мавжуд. Тадбиркор кредит тўлаш муддатини узайтиришда амалий ёрдам сўради.

Айни масалада тадбиркорни қўллаб-қувватлаш, унга белгилаган тартибда амалий кўмак кўрсатилиши зарурлиги қайд этилиб, масъуллар бириктирилди.  

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/FllGJRaOEZI" title="Hokim tadbirkorlarning muammolarini tingladi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ғулом Примов,

Шаҳриёр Ортиқбоев (сурат, видео), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким тадбиркорларнинг муаммоларини тинглади (+видео)