Ўзбекистон делегацияси Франциянинг Лион шаҳрида бўлиб ўтаётган нуфузли “Worldchefs Village” халқаро ошпазлар фестивалида иштирок этмоқда. Ушбу йирик гастрономик тадбир доирасида ташкил этилган стендда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти, миллий таомлари ва гастрономик мероси намойиш қилинмоқда.

Туризм қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, Европадан келувчи сайёҳлар сонини ошириш мақсадида Ўзбекистон делегацияси аъзолари турли гастрономик ассоциациялар вакиллари билан учрашувлар ўтказмоқда.  

Жумладан, Бутунжаҳон ошпазлар жамияти вакиллари билан музокаралар олиб борилиб, келажакда Ўзбекистоннинг гастрономик фестиваль ва кўргазмалардаги иштирокини кенгайтириш ҳамда гастрономик туризм соҳасида халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистоннинг миллий брендини тарғиб қилиш масалалари муҳокама қилинди.  

Шунингдек, фестиваль меҳмонлари Ўзбекистоннинг бой маданияти ва меҳмондўстлигини юқори баҳолаб, мамлакатимизга саёҳат қилиш истагини билдирди ва Ўзбекистонни гастрономик саёҳатлар учун истиқболли манзил сифатида эътироф этди.  

Фестивалда Ўзбекистон ошпазлари томонидан тайёрланган ош фестиваль меҳмонларига тақдим этилди. Ушбу таомлар нафақат таъми билан, балки уларнинг тайёрланиш жараёни орқали ҳам катта қизиқиш уйғотди. Айниқса, ош тайёрлаш санъати меҳмонларда катта таассурот қолдириб, кўплаб халқаро гастрономия экспертлар томонидан ижобий баҳоланди.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекча ош халқаро фестивалда юқори баҳоланди