
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси жорий йил Осиё қитъасида футбол бўйича Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг қолган учрашувларида муносиб иштирок этиш учун навбатдаги йиғинни Қатарда ўтказаётганидан хабарингиз бор.
Терма жамоамизга янги тайинланган бош мураббий – Тимур Кападзе бошчилигида ўтаётган йиғин Доҳа шаҳрида 31 январь кунига қадар давом этади. Ушбу ўқув-машғулот йиғини доирасида Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 27 январь куни Тошкент вақти билан соат 22:00да “Абдуллоҳ бин Халифа” стадионида Иордания терма жамоасига қарши назорат ўйинини ўтказади.

Маълумот ўрнида: Ўзбекистон терма жамоаси Осиё қитъасида футбол бўйича Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг “А” гуруҳида 13 очко билан иккинчи ўринни эгаллаб турибди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА