
Россиянинг Красноярск шаҳрида эркин кураш бўйича Иван Яригин хотирасига бағишланган XXXVI халқаро турнирда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари 2 та медалга сазовор бўлди.
24 та мамлакатнинг 475 нафар спорт кураши вакиллари қатнашган нуфузли мусобақада -57 кг. вазн тоифасида финалгача етиб борган маҳоратли спортчимиз, Осиё ўйинлари ва қитъа чемпионати совриндори Лайло Собирова кумуш медални қўлга киритди.
Шунингдек, -50 кг. вазн тоифасида кураш олиб борган "Париж-2024" ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчиси Актенге Кеунимжаева бронза медалига сазовор бўлди.
Т.Рўзиев, ЎзА