
Хабар берилганидек, Ўзбекистон делегацияси 22 январь куни Мадридда ўз ишини бошлаган “FITUR” халқаро сайёҳлик кўргазмасида иштирок этмоқда.
Дунёнинг турли мамлакатларидан соҳа мутахассислари, саёҳат ишқибозларини бирлаштирган мазкур тадбирда халқаро ҳамкорлик ва бошланажак лойиҳалар муҳокама қилинмоқда.

Жумладан, Туризм қўмитаси раиси Умид Шодиев Испаниянинг етакчи футбол клубларидан бири — “Атлетико” раҳбарияти билан учрашув ўтказди. Мулоқот давомида жамоанинг жаҳон миқёсидаги обрўси ва кенг қамровини ҳисобга олган ҳолда, Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини халқаро даражада тарғиб қилиш борасидаги ҳамкорлик истиқболи кўриб чиқилди.

Шунингдек, испаниялик ҳамкорлар билан юртимизни жозибадор сайёҳлик йўналиши сифатида тарғиб этиш, бой маданий ва тарихий меросимизни оммалаштиришга қаратилган қўшма реклама кампаниялари ташкил этиш кўзда тутилмоқда.
ЎзА