СМТИ директори Элдор Арипов Малайзияга ташрифи чоғида мамлакат парламенти ва Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан бир қатор учрашувлар ўтказди.

Малайзия парламенти Вакиллар палатасининг Халқаро муносабатлар ва халқаро савдо қўмитаси раиси Туан Вонг Чен билан ўтказилган суҳбат давомида Ўзбекистон-Малайзия муносабатларини, айниқса парламентлараро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Кейинги йилларда Ўзбекистон ва Малайзия қонун чиқарувчи органлари ўртасидаги алоқалар барқарор суръат билан ривожланиб бораётгани таъкидланди. Икки мамлакат парламентларида "Дўстлик гуруҳи" фаолият кўрсатаётгани ҳамда олий даражадаги ўзаро ташрифлар мунтазам амалга оширилаётгани алоҳида қайд этилди.

Хусусан, 2024 йил июнь ойида Малайзия парламенти Сенати раиси ўринбосари Нур Жазлан Муҳаммад Ўзбекистонга, ўз навбатида шу йилнинг июль ойида Ўзбекистон парламенти Қонунчилик палатаси спикери Нуриддин Исмоилов Малайзияга ташриф буюрди.

Парламентлараро ҳамкорликни янада кенгайтириш, қонун ижодкорлиги соҳасида тажриба алмашиш, икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишлари бўйича тегишли қўмиталарнинг қўшма мажлисларини ўтказиш амалиётини жорий этиш зарурлиги таъкидланди.

Малайзия Ташқи ишлар вазирлигининг Афғонистон бўйича махсус вакили Дато Аҳмад Аъзам билан музокаралар чоғида Афғонистондаги мавжуд вазият ва минтақавий хавфсизлик масалалари муҳокама қилинди.

Малайзия томонига Ўзбекистоннинг Афғонистонда тинчлик ва барқарор тараққиётни қўллаб-қувватлаш бўйича ёндашувлари ҳақида маълумот берилди. 

Элдор Арипов таъкидлаганидек, Афғонистоннинг ижтимоий-иқтисодий тикланиши ва унинг минтақалараро савдо алоқаларига қўшилиши Марказий ва Жанубий Осиёда минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади.

Ўз навбатида, Дато Аҳмад Аъзам Ўзбекистоннинг Афғонистон масаласидаги саъй-ҳаракатлари ва ташаббусларини юқори баҳолаб, Тошкент ва Куала-Лумпур ёндашувлари кўп жиҳатдан мос келишини таъкидлади.

Учрашув якунида Афғонистон фуқаролари учун қўшма таълим дастурларини амалга оширишдан икки томон ҳам манфаатдор экани таъкидланди.

Шунингдек, Малайзия Ташқи ишлар вазирлиги қошидаги Терроризмга қарши кураш бўйича Жануби-Шарқий Осиё минтақавий маркази бош директори Дато Ганеш Шивагурунатан билан ҳам учрашув ўтказилди.

Суҳбат давомида халқаро терроризмга қарши курашнинг долзарб масалалари бўйича фикр алмашилди. Жумладан, интернет тармоғида зўравон экстремизм тарғиботига қарши курашиш самарадорлигини ошириш, ёш авлод учун мақсадли маърифий тадбирлар ўтказиш, ҳамда реинтеграция ва реабилитация чора-тадбирларини амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Томонлар саъй-ҳаракатларни бирлаштиришгина замонавий таҳдид ва хатарларга самарали қарши туриш имконини беришини таъкидладилар.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элдор Арипов Куала-Лумпурда парламент ва Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари билан учрашувлар ўтказди