Жиззах вилоят адлия бошқармасида 2024 йил якунлари сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Вилоят адлия бошқармаси ва унинг тизимидаги ташкилотларга ўтган 2024 йил давомида жисмоний ва юридик шахслардан жами 19 минг 602 та ариза ва шикоят келиб тушган бўлиб, шулардан 1149 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига, 13 минг 974 таси инсон ҳуқуқлари ҳимоясига, 346 таси нотариат ва адвокатура, 265 таси юридик хизматлар, 101 таси нодавлат нотижорат ташкилотлари, 2484 таси давлат хизматларини кўрсатишга ҳамда 1283 таси бошқа соҳаларга оид мурожаатлар бўлгани таъкидланди. 

Соҳа ходимлари томонидан 2023 йил бошидаги 100 та қолдиқ ва келиб тушган 19 минг 602 та мурожаатдан 18 минг 727 таси ёки 92,5 фоизи кўриб чиқилиб, 15 минг 968 таси ёки 85,2 фоизи қаноатлантирилган, 21 та мурожаат рад этилган ва 2670 нафар мурожаатчига ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. 

Шунингдек, ушбу мурожаатларнинг 6694 таси шикоят, 12 минг 908 таси аризадан иборат бўлиб, бу мурожаатларнинг 800 дан ортиғи жойига чиққан ҳолда, 624 тасини ўрганишда мутахассислар жалб қилинган тарзда ва 2 мингга яқини бевосита мурожаат этган фуқаролар иштирокида ўрганиб чиқилган. Ушбу жараёнда аниқланган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш, фуқаро ва юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқларни тиклаш юзасидан тегишли идораларга жами 923 та таъсир чоралари киритилган.

[gallery-21422]

Кўрилган таъсир чоралари натижасида 54 миллиард 687 миллион 636 минг 900 сўм пул маблағ ундирилган.

– Президентимизнинг 2024 йил 24 майдаги “Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида вилоятимиз бўйича жами 309 та маҳалла фуқаролар йиғини тўлиқ қамраб олинган ҳолда “Адлия куни” ва ҳафтанинг ҳар чоршанбаси “Ҳуқуқий тарғибот куни” тадбирлари тасдиқланган режа-жадвал асосида мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда, – дейди Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғи Акмал Эргашев. – Ушбу “Адлия куни” тадбирлари ҳамкор ташкилотлар ва “маҳалла еттилиги” аъзолари жалб этилган ҳолда амалга оширилиб, 1115 маротаба сайёр қабул, сайёр давлат хизматлари, бепул бирламчи ҳуқуқий ёрдам ва ҳуқуқий кўмак акциялари ўтказилган. 

Ўтказилган сайёр қабуллар, уйма-уй юриш тадбирлари давомида 150 минг 712 хонадондаги вазият ўрганилиб, амалга оширилган таҳлиллар натижасида фуқароларнинг 17 минг 639 та ҳуқуқий муаммолари аниқланди ва уларнинг 16 минг 652 таси ёки 95 фоизи тўлиқ ҳал этилди. 

Булардан ташқари, давлатимиз раҳбарининг юқоридаги фармони ижроси доирасида Адлия вазирлиги ва бошқарма ходимларидан иборат ишчи гуруҳ Зарбдор тумани “Тараққиёт” МФЙда “Ҳуқуқий маҳалла” лойиҳаси асосида 15 кун давомида маҳаллада тўлиқ хатлов ўтказилди. Барча йўналишлар, хусусан, ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш, ҳуқуқий тарғибот, методик ёрдам, стандартлар, қонунлар бўйича амалий ишлар натижаси юзасидан адлия вазирига тақдимот киритилди. 

Шу ўринда вазирлик томонидан ушбу амалиёт ижобий баҳоланганини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиз ва ўз навбатида Адлия вазирлиги томонидан “Ҳуқуқий маҳалла концепцияси” ишлаб чиқилиб, Зарбдор туманидаги амалиётни бутун республикага жорий этиш тавсия этилди.

Матбуот анжумани давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган барча саволларга соҳа мутахассислари томонидан батафсил жавоблар олди.

А.Қаюмов, Ж.Ёрбеков (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахдаги амалиётни оммалаштириш тавсия этилди