Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзАнинг "Сиёсат ва янгиликлар" таҳририяти бўлим мудири Насиба Зиёдуллаева Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ушбу нишон Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори асосида таъсис этилган.
Кўкрак нишони ҳар йили 14-январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан тегишлича Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони (ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.
ЎзА