Сенат ялпи мажлисида “Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Қонун юзасидан маъруза қилган Сенатнинг Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси А.Эшмуродов мамлакатимизда шахс, жамият ва давлат манфаатларини жиноий тажовузлардан ҳимоя қилиш, қонун устуворлиги ва қилмиш учун жазо муқаррарлигини таъминлаш тамойили асосида қонунчилигимиз такомиллаштирилганини таъкидлади. 

Бунинг мантиқий давоми сифатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 16 январда “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ни фармони билан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига бюджет қонунчилиги бузилиши профилактикасини таъминлаш, иқтисодий жиноятларни ўз вақтида фош этиш, ҳар томонлама, тўла ва холисона тергов қилиш соҳасида қўшимча вазифалар юклатилди. 

Фармон билан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига берилган вазифалар ва ваколатлар қонун билан мустаҳкамлаб қўйилмоқда. 

Ўз навбатида, қонун билан Жиноят-процессуал кодекси ва “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги қонунга департаментнинг жиноят ишлари бўйича терговни юритиш борасидаги ваколатлари аниқлаштирилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда. 

Қонунга мувофиқ, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс ва Бюджет кодексига киритилаётган ўзгартишлар билан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Давлат молиявий назорати органларининг ваколатлари Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Давлат молиявий назорати инспекциясининг зиммасига юклатилмоқда. 

Қонун юзасидан муносабат билдирган сенатор Қобул Турсунов яширин иқтисодиёт, авваламбор, тўғри ишлаётган тадбиркорлар фаолиятига катта тўсиқ бўлишини қайд этди. Қонун қабул қилиниши натижасида Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ўзи тергов қиладиган идорага айланиб, уларнинг таҳлил, тезкор-қидирув, тафтиш фаолияти янада кучаяди, яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича намунали ва самарали ишларни амалга оширади. 

Муҳокама жараёнида сенаторлар томонидан мазкур қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши соҳада қонунийликни, қонунлар нормаларининг аниқ ва бир хил қўлланилишини таъминлашга, шунингдек, суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга хизмат қилиши қайд этилди. 

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. 

Н.Абдураимова, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бош прокуратура департаментига иқтисодий жиноятларни фош этиш ва холисона тергов қилиш каби ваколатлар берилмоқда 