Сурхондарё вилояти Бойсун туманида жойлашган қадимий Узундара манзилгоҳи юнон ва маҳаллий меъморчилик анъаналарини ўзида мужассам этган ноёб ёдгорликдир.

Сувсиз тоғ чўққисида барпо этилган ушбу қалъа Бақтрия ва Сўғд чегарасидаги стратегик аҳамиятга эга мудофаа объекти бўлган. Ушбу мураккаб мудофаа тизимига Дарбанд ва бошқа ҳимоя деворлари ҳам кирган бўлиб, чегара хавфсизлигини таъминлаган.  

Узундара қалъаси маъмурий ва ҳарбий марказ сифатида фаолият юритган. Қалъа деворлари ўзига хос горельеф ва геральдик тасвирлар билан безатилган бўлиб, бу ерда чегара отрядлари ўз фаолиятларини олиб борган. Археологик қазишмалар натижасида қалъада Александр Македонскийнинг бошига шер тасвирли ниқоб туширилган кумуш драхма тангаси топилган. Шунингдек, Антиох I даврига мансуб турли тангалар ҳам қазиб олинган бўлиб, бу ердаги молиявий ва сиёсий ҳаёт ҳақида маълумот беради.  

Қалъанинг ташқарисида алебастр қоришмаси билан қопланган тош тахтачалар, тўлиқ ванналар ва чўмилиш косалари топилган. Булар қалъа гарнизони ҳаёти ва маданияти ҳақида кенг маълумот беради. Археологик тадқиқотлар ҳозирда Ўзбекистон ва Россия Фанлар академиялари ҳамкорлигида давом эттирилмоқда.  

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида археологик ёдгорликни қайта тиклаш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди. Лойиҳада – Узундаранинг қайта реконструкция қилиниб, туристик манзилга айлантирилиши режалаштирилган, дейилади Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази маълумотида. 

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Александр Македонский акс этган танга топилган манзил туристик масканга айлантирилиши режалаштирилди