Ватанимиз тарихидаги 24 январь санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1463 йил (бундан 562 йил олдин) – ўз даврининг йирик дипломати ва тарихчи олими Абдураззоқ Самарқандий бетоблиги сабабли давлат ишларидан озод қилиниб, Ҳиротдаги Шоҳрух хонақосига шайхлик вазифасига тайинланди ва умрининг охиригача шу хонақода шайхлик вазифасини ўтади. Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, Абдураззоқ Самарқандий йирик тарихнавис олим сифатида ном қолдирди. У Эрон ва Туроннинг XIV – XV асрлардаги ижтимоий-иқтисодий, маданий ҳаётидан, шунингдек, темурийларнинг қўшни Ҳиндистон, Хитой ва бошқа давлатлар билан иқтисодий, сиёсий ва маданий алоқалари тарихидан баҳс юритувчи “Матлаи саъдайн ва мажмаи баҳрайн” (“Икки саодатли юлдузнинг чиқиш ва икки денгизнинг қўшилиш жойи”) деб аталувчи асари билан машҳур бўлди. Икки жилддан иборат ушбу китоб 1467 – 1470 йиллар оралиғида форс тилида ёзиб тугатилган бўлиб, Абдураззоқ Самарқандийнинг бизгача етиб келган ягона асаридир.

1556 йил (бундан 469 йил олдин) – тарихий манбаларда ниҳоятда саховатпеша, кутубхонага алоҳида эътибор қаратган маърифатли ҳукмдор сифатида қайд этилган бобурийзода Ҳумоюн Мирзо ҳалокатли жароҳат олди.

Тарихчи Акбар Замоновнинг қайд этишича, Ҳумоюн Деҳлидаги ўз саройининг том қисмида “Дини паноҳ” деб номланган махсус кутубхона қурдирган бўлиб, ҳар куни кечқурун у ерда китоб мутолааси билан машғул бўлган. Унинг энг кўп ўқийдиган китоблари Бобурнинг “Вақоъи”, Навоийнинг “Хамса” ва Жалолиддин Румийнинг “Маснавий” асарлари бўлган.

Шундай мутолаали оқшомларнинг бирида, 1556 йилнинг 24 январь кечаси шом намозига айтилган азонни эшитгач, ўз кутубхонасидан пастга туша бошлайди ва моҳир усталар силлиқлаган зинапояга қўйилган ҳассасининг учи сирғаниб, томдан йиқилади ҳамда боши билан мармар зинага урилади. Ҳаёти давомида фаолиятининг баланд-паст бўлиши, зиддиятли, ғамгин ва ситамли даврларнинг кўп бўлгани сабаб жисми ҳам заифлашиб қолган подшоҳ шу йиқилишда ҳушидан кетган. 

Акбар Замоновнинг ёзишича, икки кун давомида ўзига келмаган Ҳумоюн Мирзонинг жони 26 январда узилган эди. Бу пайтда Ҳумоюн 49 ёшда бўлган (Отаси Заҳириддин Муҳаммад Бобур 47 ёшда вафот этган эди). Унинг ўлими ҳолати бобоси, Бобур мирзонинг отаси Умаршайх мирзо ҳалокатига ўхшашдир. Умаршайх ҳам 1494 йил Ахси қўрғонидаги кабутархонадан йиқилиб ҳалок бўлган ва бу пайтда у 39 ёшда бўлган.

1909 йил (бундан 116 йил олдин) – Фарғона вилояти ҳарбий губернаторининг буйруғига асосан Андижоннинг 2 қисмдан иборат Эски шаҳри 4 қисмга ажратилди. Худоёрлиқ қисми 2 га бўлиниб, бири Олайлиқ, иккинчиси Уйлиқ қисмдан иборат бўлди. Боботаваккул қисми Боботаваккул ва Қирлиқ қисмига бўлинди. Бу тўртта даҳанинг ҳар бири шаҳар оқсоқоллари томонидан бошкарилган.

1919 йил (бундан 106 йил олдин) – Мадаминбек бошчилигидаги минг кишидан ортиқ йигит Эски Марғилон шаҳрига ҳужум қилди ва шаҳарни босқинчи қизил аскарлардан озод этиб, уни икки кун ўз қўлларида сақлаб турди. Архив ҳужжатларида келтирилишича, Мадаминбек Марғилон марказидаги Ўрда таги майдонида туриб, шаҳарнинг оқсоқоллари ва нуфузли кишилари билан кенгаш қурган ҳамда қизил армияга қарши жангларнинг режасини ишлаб чиққан. Мадаминбек кенгашда сўзлаган нутқида совет режимига қарши курашда фақат халқ вакилларига таянишини маълум қилган.

1958 йил (бундан 67 йил олдин) – ўзбек аёллари орасидан етишиб чиққан илк ҳуқуқшунос олима Хадича Сулаймонованинг ташаббуси билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Тошкент криминалистика илмий-тадқиқот лабораторияси ўрнига Марказий Осиёда биринчи – Тошкент суд экспертизаси илмий-тадқиқот институти ташкил этилди.

1992 йил (бундан 33 йил олдин) – Мали, Словакия, Украина, Чехия Республикалари Ўзбекистон Республикаси суверенитетини тан олди. 

1997 йил (бундан 28 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Темурийлар тарихи давлат музейи фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2003 йил (бундан 22 йил олдин) – Осиё олимпия кенгашининг Қувайтда ўтган йигирма иккинчи Бош Ассамблеясида спортнинг кураш тури, ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига киритилди. Ўзбек кураши жаҳонга юз тутиши билан биргаликда яна байналмилал характер касб эта бошлади. Эндиликда кураш гиламида Кураш халқаро ассоциациясига аъзо бўлган давлатлар ва миллатларнинг ўнлаб курашчиларини ҳам кўриш мумкин. 

Халқаро ассоциация ва дунё давлатлари кураш ареналарида ўзбекча терминлар: чала, дакки, танбеҳ, ғирром, ёнбош, ҳалол – ҳаммаси бўлиб 12 та ўзбекча атамалар қўлланилмоқда. Бу, албатта, ўзбек халқи маданияти сўзлар воситасида дунёга юз тутганидан далолатдир.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоизки, қадимдан курашни бошқариш, полвонларни таништириш, совринни бериш каби вазифаларни баковул бажарган. Ҳар бир полвон ўз қишлоқ, овулининг ори учун олишган. Йиқилган полвон ори учун қишлоқдоши курашга тушган. Қайси полвон рақиб полвонни йиқитиб, елкасини ерга теккизгандагина “ҳалол” ҳисобланган.

2003 йил (бундан 22 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони билан испан ва ўзбек халқлари ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистон Республикаси билан Испания Қироллиги ўртасида самарали ўзаро манфаатли муносабатларни чуқурлаштириш борасидаги улкан хизматлари, шунингдек тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун Испания Қироли Хуан Карлос I «Буюк хизматлари учун» ордени билан, испан ва ўзбек халқлари ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантириш ишига катта ҳисса қўшгани, илмий, ижтимоий ва хайрия фаолиятидаги улкан хизматлари учун Испания Қироличаси София де Бурбон и Гресиа Зоти Олиялари «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланди.

2018 йил (бундан 7 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг Иқтисодий процессуал кодекси тасдиқланди.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президенти Олий Мажлисга навбатдаги Мурожаатномани йўллади.

2022 йил (бундан 3 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада ишлаб чиқаришни ривожлантириш ва саноат кооперациясини кенгайтиришнинг самарали тизимини яратиш чора-тадбирлари тўғрисида”, “Паррандачилик тармоғини давлат томонидан қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдураззоқ Самарқандийнинг ҳозиргача сақланиб қолган ягона асари қандай номланади?