Гулистон шаҳрининг Сайқал, Намуна ва Навбаҳор маҳаллаларида 1960 -1963 йилларда қурилган 100 га яқин 2 қаватли 1 032 та хонадон мавжуд бўлиб, уйлар маънан эскирган, фойдаланишга яроқсиз бўлиб қолган. Бунинг устига мазкур уйларнинг фундамент қисми чўкиб, зах юқорига кўтарилган. Бу эса аҳоли саломатлигига салбий таъсир этганлиги боис шаҳар ва вилоятнинг олдинги ҳокимларига бир неча маротаба мурожаат ҳам қилишган. Аммо аҳоли мурожаати жавобсиз қолиб кетаверган.

Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимов вилоятда ижтимоий-иқтисодий ҳолат ҳамда аҳолининг яшаш тарзи билан яқиндан танишиш асносида ушбу ҳудудлардаги "тегсанг тўкиламан" деган 2 қаватли уйларда истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари билан учрашиб, улар муаммоларини тинглади.

–Тўрт йилдан буён шу хонадонда яшайман,–дейди Любовь Семёнова. – Зах кўтарилган, деворлар нураган. Билмайман уй тагида нима борлигини. Аммо ўзимники қўятуринг, набираларим кунда касал. Қўшниларимда ҳам шу аҳвол.

Ачинарли томони, сув, канализация муаммоси  йиллар давомида ушбу маҳаллалар аҳолисини қийнаб келди. Энг ёмони, муаммо муаммолигича қолиб, шу кунгача сир сақланди. Бунга ўхшаш ҳолат шаҳарнинг Навбаҳор маҳалласи ҳудудида жойлашган 45 та икки қаватли уйда ҳам мавжуд.  

–Мана ҳоким бобо билан гаплашдик. Сайқал ва Навбаҳор маҳалласидаги уйларни қандай қилсак, тўғри бўлади, деб сўради. Канализация масаласини ҳам ҳозир ўйлаб кўрамиз. Энди бу уйларнинг ҳаммасидан воз кечиш керак. Чунки зах бўлгандан кейин касалчилик бўлади, бошқа нарса бўлади. Унинг устига канализация ишламаётган бўлса. Шунинг учун уй қуриб, кўчиришимиз керак. Тўғри, бу ишлар бирдан бўлмайди. Буни ҳал этиш учун дастур ишлаб чиқиб, у асосда иш олиб борамиз,—деди вилоятнинг янги ҳокими.

Олинган маълумотларга кўра эндиликда ушбу уй-жойлар ўрнига реновация асосида 7-9 қаватли замонавий тураржой мажмуалари қурилиши режалаштирилмоқда.Натижада   аҳолининг яшаш шароити яхшиланади, хизмат кўрсатиш ва сервис объектлари ташкил этилиб, хизматлар ҳажми ортади.  Янги иш ўринлари яратилади. Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Эркинжон Турдимовнинг ўрганишлари давом этмоқда.

Ғулом ПРИМОВ, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ҳоким аҳолининг кўп йиллик муаммосини ўрганди