
Тошкент шаҳар ҳокимлигида ҳоким ўринбосари Дурдона Раҳимова ҳамда Iteca Exhibitions компанияси вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида Ўзбекистон халқаро кўргазмаси "UzBuild – 2025" ва Ўзбекистон қурилиш саноати VI халқаро конференциясига (ICCI) тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Кўргазма ва конференцияни сифатли, қулай ва юқори даражада ташкил этиш бўйича ташкилий ишлар кўриб чиқилди.

Мазкур йирик тадбирлар 2025 йилнинг февраль ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Кўргазма ҳамда конференцияга 30 га яқин давлатдан 200 дан ортиқ компаниялар таклиф қилинган.

"UzBuild– 2025" ва ICCI конференцияси мамлакат қурилиш соҳаси учун муҳим тажриба ва имкониятлар майдонига айланиши кутилмоқда.
Гулноза Бобоева,
ЎзА