Бу ҳақда Қатар Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мажид ал-Aнсорий ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

Унга кўра, озод этилиши кўзда тутилган уч исроиллик маҳбуснинг исмлари Исроил томонига маълум қилингин. Улардан икки нафари Руминия ва Британия фуқаролари.

Исроил Ғазо секторида маҳаллий вақт билан соат 10:15 дан бошлаб ўт очишни тўхтатишни эълон қилди. Бу Ҳамас Ғазода сақланаётган исроиллик маҳбуслар рўйхатини эълон қилгандан кейин содир бўлди, улар бугун озод қилинади. Бу ҳақда Исроил Бош вазири идораси баёнот берди.

Aввалроқ Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху Исроилга топширилиши керак бўлган уч маҳбуснинг исм-шарифлари эълон қилинмагунча, ўт очишни тўхтатиш келишуви кучга кирмаслигини айтган эди.

Исроил ва Фаластин ҳаракати ўртасида Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишуви 19 январ, якшанба куни маҳаллий вақт билан соат 8:30да кучга кириши керак эди.

Келишувга кўра, уч фазали оташкесимнинг дастлабки 42 кунида 33 нафар исроиллик маҳбус озод қилинади. Келишув Ғазо секторига ҳар томонлама гуманитар ёрдам кўрсатиш, шунингдек, кўчирилган фаластинликларнинг ўз ҳудудларига қайтиши имкониятларини ўз ичига олади. Иккинчи ва учинчи босқичлар тафсилотлари биринчи босқич якунлангандан сўнг эълон қилинади.

Келишув 33 нафар исроиллик асир эвазига 1900 дан ортиқ фаластинликни озод қилишни талаб қилади. Aйрим фаластинликлар келишув доирасида депортация қилиниши мумкин. Бундан ташқари, Исроил 2023 йил 7 октябрдан бери ҳибсга олинган барча аёллар ва болаларни озод этиш мажбуриятини ҳам олади.

Исроил ҳар бир исроиллик аскар ёки хавфсизлик ходими учун 50 фаластинликни озод қилади. Дастлаб, биринчи куни 3 нафар асир, еттинчи куни 4 нафар, кейин эса ҳар ҳафтада уч нафар исроиллик, сўнг охирги ҳафтада эса 14 нафар асир озод қилинади.

Биринчи босқич бошланганидан 16 кун ўтгач, келишувнинг иккинчи босқичи бўйича музокаралар бошланади. Бироқ Исроилнинг юқори мартабали расмийлари жумладан, Бош вазир Беньямин Нетаньяхунинг баёнотлари, биринчи босқичнинг 42 кунидан кейин Исроилнинг Ғазога интенсив ҳужумларини давом эттириши ҳақидаги хавотирларни кучайтирди.

Исроил Aдлия вазирлиги маҳбуслар алмашинуви доирасида озод қилинадиган 735 нафар фаластинлик рўйхатини эълон қилди. Улар орасида Aл-Aқсо шаҳидлари бригадаси раҳбари Закариё Зубайдий ва собиқ депутат ва Фаластинни озод қилиш халқ фронти етакчиларидан бири Холида Жаррар каби таниқли шахслар бор.

Биринчи бўлиб озод қилинадиган 95 фаластинликнинг исмлари ҳам эълон қилинди. Ғазодаги маҳбуслар билан ишлаш идорасига кўра, Ҳамас ҳар бир алмашинувдан бир кун олдин озод этилган асирлар рўйхатини эълон қилади. 

Келишувга кўра, Исроил армияси 22 январ куни Ғазонинг Нетзарим коридоридаги назорат-ўтказиш пунктларини тарк этади.

Маҳбуслар алмашинувидан сўнг еттинчи куни, етти нафар исроиллик асир озод этилганидан сўнг, Исроил армияси Ғазодан қўшинларини олиб чиқишни бошлайди. Исроил қўшинларининг Филаделфия коридоридан тўлиқ олиб чиқилиши келишувнинг иккинчи босқичида 50 кун ичида амалга оширилади.

Шунингдек, келишувга кўра, Ғазонинг шимолий қисми учун ёқилғи ўрнатилган 50 юк машинаси етказиб берилади.

“Гаарец” хабарига кўра, одамларнинг Ғазо шимолига қайтишига рухсат берилганига қарамай, минтақадаги аксарият уйлар вайрон бўлган ва халқаро ёрдам ташкилотлари қочқинлар учун лагерлар барпо этиш, шунингдек, йўллар, мактаблар, шифохоналар, сув ва канализация инфратузилмасини қайта қуриш устида иш олиб боради. Миср компанияларига реконструкция ишларида ёрдам беришга рухсат берилади.

Исроил ҳукумати саккиз соатлик йиғилишдан сўнг келишувни маъқуллади.

Гўзал Сатторова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қатар Ғазода сулҳ бошланганини тасдиқлади