Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан ўтган йил қандай ишлар амалга оширилди? Агентлик ахборот хизмати раҳбари Шерзод Сапаров шу ҳақда маълумот берди:

– Коррупцияга қарши курашиш соҳасида 8 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинди. Давлат ва жамият ҳаётининг турли соҳаларида коррупциянинг келиб чиқишига сабаб бўлаётган омиллар аниқланиб, уларни бартараф этиш бўйича чоралар кўрилди. 

Манфаатлар тўқнашуви, давлат харидлари, давлат органларининг очиқлиги ҳамда бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича ҳудудлар ва соҳалар кесимида ўрганишлар ўтказилиб, аниқланган қонунбузилишларни бартараф этиш юзасидан вазирлик ва идораларга 408 тақдимнома киритилди. 

Натижада хато ва камчиликларга йўл қўйган 85 нафар шахсга нисбатан интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилди. 234 ҳолатда жами 263,9 миллиард сўмлик харидлар бекор қилиниб, ноқонуний давлат харидлари ўтказилишининг олди олинди. 

Бундан ташқари, ўрганишлар натижасида аниқланган қонунбузилиши ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериш учун 293 материал ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилиб, улар асосида 28 жиноят иши ва 104 маъмурий иш қўзғатилди. 

Ўтказилган ўрганишлар натижасида 222,7 миллиард сўмлик моддий зарарнинг давлат бюджетига қайтарилиши юзасидан қарорлар қабул қилинган. 

ОАВда коррупция ҳолатларига йўл қўйилаётгани юзасидан эълон қилинган 55 хабар ўрганилиб, уларнинг 25 таси бўйича давлат харидларида қонунбузилиши ҳолатлари мавжудлиги ҳамда 5 тасида давлат хизматчилари тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётгани аниқланди ва қонунбузилиши ҳолатлари бартараф этилди. 

Давлат идоралари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш бўйича ички назорат тузилмалари фаолияти такомиллаштирилиб, 74 давлат идораси «Коррупцияга қарши курашиш менежмент тизими» бўйича ISO халқаро стандарт сертификатига эга бўлди. 

Коррупциянинг олдини олиш механизмларини жорий этиш бўйича халқаро экспертларни жалб этган ҳолда 852 нафар ички назорат тузилмалари ходимларининг малакаси оширилди. 23 давлат органининг коррупцияга қарши ички назорат тузилмалари раҳбарлари очиқ танлов асосида ишга қабул қилинди. 123 давлат органлари ва ташкилотларида коррупция ҳақида хабар беришга мўлжалланган алоқа каналлари ташкил этилди. 

Давлат идоралари функцияларидаги коррупция хавф-хатарлар даражаси баҳолашдан ўтказилиб, 101 давлат органи ва ташкилотларининг 7 минг 525 функциясидан 495 таси коррупция хавф-хатар даражаси “юқори”, 1 минг 541 таси “ўрта”, 5 минг 489 таси “паст” баҳоланди. Коррупцияга мойил бўлган муносабатлар электрон реестри шакллантирилди. 

Коррупция даражаси юқори бўлган 495 функциянинг 172 тасида рақамлаштириш, 67 тасида амалдаги ички идоравий ҳужжатларни такомиллаштириш ёки янгисини қабул қилиш, 62 тасида қўшимча назорат механизмларини жорий қилиш, 42 тасида очиқликни таъминлаш, 152 тасида ходимларни ўқитиш ва малакасини ошириш орқали минималлаштириш чоралари кўрилмоқда. 

Давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги рейтинги баҳоланиб, 95 ташкилотнинг 42 таси “яхши”, 38 таси “қониқарли” ва 15 таси “қониқарсиз” деб топилди. 

“Қониқарсиз” баҳоланган раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилиб, танқидий муҳокама қилинди. Очиқликка оид қонун ҳужжатлари талабларини бузган 5 нафар мансабдор шахсга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланилди. 

Давлат идоралари фаолияти очиқлиги даражасини баҳолашга қаратилган Очиқлик индекси шакллантирилиб, унинг доирасида 103 давлат органининг 31 таси “яшил”, 43 таси “сариқ” ва 29 таси “қизил” баҳоланди. Бу тизим орқали барча даражадаги раҳбар-ходимларнинг очиқликни таъминлаш соҳасидаги масъулияти оширилди. 

“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонун татбиқ этиладиган давлат органлари ва ташкилотлари рўйхати тасдиқланди. 

Давлат хизматида юзага келадиган манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари, уларни бартараф этиш чоралари бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқилди. 

Қонун кучга киргунга қадар унда белгиланган талаблар ва механизмларнинг амалиётда ишлаши билан боғлиқ масалалар давлат органлари ва ташкилотларида ишчи гуруҳлар тузган ҳолда ўрганилди. 

Ўрганишларда 182 нафар мансабдор шахснинг яқин қариндошлари бевосита бўйсунувида ёки назорат остида ишлаётгани, 1 минг 513 нафар ходимнинг давлат хизмати билан бир вақтда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётгани билан боғлиқ манфаатлар тўқнашуви ҳолатлари аниқланиб, бартараф этилди. 

Давлат идоралари ва ташкилотларнинг 95 минг 600 нафардан ортиқ ходими тест синовларини топширди, 85 минг 581 нафар ходими ўқитилди. 

«E-anticor.uz» электрон платформасида манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш ва онлайн мониторинг қилиш имконини берувчи электрон модул ишга туширилди. 

2024 йилда коррупцияга оид жиноятлар содир этиш ҳолатларининг камайишига эришилди. Хусусан, 2024 йилда республика бўйича жами 6 минг 898 нафар шахс томонидан 5 минг 716 жиноят содир этилган. 2023 йилга нисбатан коррупцияга оид жиноятлар “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти, Сув хўжалиги, маҳаллий ҳокимликлар ҳамда банк соҳасида камайган. 

Бироқ, олий таълим, транспорт ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасида бу кўрсаткич ошган. Мактабгача ва мактаб таълими, соғлиқни сақлаш, камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳаларида коррупцияга оид жиноятлар салмоғи юқорилигича қолмоқда. 

Агентлик томонидан 327 норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари коррупцияга қарши экспертизадан ўтказилиб, натижаларига кўра 327 лойиҳанинг 71 фоизида ёки 233 тасида 676 коррупцияни келтириб чиқарувчи омиллар аниқланди ва уларни бартараф этиш чоралари кўрилди. 

2024 йилда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда 4 та қўшма лойиҳа ишга туширилди. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикасининг коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган Миллий стратегияси лойиҳаси ишлаб чиқилди. 

ИҲТТнинг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун коррупцияга қарши курашиш тармоғи Истанбул ҳаракатлар режаси доирасида 5-босқич мониторинги ўтказилди. Ўзбекистоннинг коррупцияга қарши сиёсати 83,6 балл билан Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори баҳоланди. 

Н.Абдураимова, 
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2024 йилда коррупция билан боғлиқ 5 минг 716 жиноят содир этилган 