Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишуви эртадан кучга киради

Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш келишуви эртага, 19 январь куни маҳаллий вақт билан 08.30 да кучга киради. Бу ҳақда Қатар Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мажид Aл-Ансорий маълум қилди.

Воситачилар ғазоликларга эҳтиёт чораларига риоя қилиш ва расмий манбалардан кўрсатмалар кутишни тавсия қилди.
Эслатиб ўтамиз, 15 январь куни Исроил ва ХАМАС Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришгани эълон қилинган эди.
Б.Худойбердиев,
ЎзА