Юртимизда камбағалликни қисқартириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, меҳнат бозорини ислоҳ қилиш, тадбиркорликни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш, одамларнинг турмуш шароитини яхшилаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Президентимизнинг 2024 йил 23 сентябрдаги “Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги фармони тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқартиришга муҳим ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда. Мазкур фармон билан “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури тасдиқланди. Дастурни амалга ошириш бўйича республика комиссияси ташкил этилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракцияси, Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси ҳамда Камбағалликни қисқартириш борасидаги ишларнинг ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи ҳамкорлигида “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурини самарали амалга ошириш истиқболлари” мавзусида семинар ўтказилди.

“Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгиланган мақсадларни рўёбга чиқаришга кўмаклашиш, камбағалликни қисқартириш соҳасида республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан амалга оширилаётган ишлар ва мақсадли кўрсаткичларнинг бажарилиши устидан самарали парламент назоратини ташкил этиш мақсадида Қонунчилик палатаси Кенгашининг 2024 йил 10 декабрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Камбағалликни қисқартириш борасидаги ишларнинг ҳолатини ўрганиш бўйича ишчи гуруҳи тузилиб, унинг “йўл харитаси” тасдиқланган эди.

– Мазкур ишчи гуруҳи камбағалликни қисқартириш, аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш борасида белгилаб берилган вазифаларнинг республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ижро этилиш ҳолатини ўрганиб бориш, соҳада самарали механизмларни жорий этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда мамлакатимизда камбағалликни қисқартириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, қабул қилинаётган қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида кенг тушунтириш-тарғибот ишларини олиб бориш борасида муайян ишларни амалга оширмоқда, – деди Спикер ўринбосари М.Хўжаева. – Таъкидлаш лозимки, юртимизда камбағаллик билан курашиш мамлакат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида белгиланди. Камбағалликни қисқартириш борасида қисқа ва узоқ муддатларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирларнинг амалга оширилиши, соҳага оид давлат сиёсатини юритиш учун зарур бўлган барча ҳуқуқий-ташкилий асослар яратилгани натижасида юртимизда камбағаллик даражасини 2021 йилдаги 17 фоиздан 2023 йилда 11 фоизга, 2024 йилда эса 9,4 фоизга камайтиришга эришилди. 2025 йил якунига қадар бу кўрсаткични 6 фоизга тушириш режа қилинган. 2026 йилгача мамлакатда камбағалликни 2 баробар, 2030 йилгача эса кескин қисқартириш вазифаси қўйилган.

Семинарда қайд этилганидек, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасида ҳам бу йўналишда муҳим вазифалар белгилаб қўйилган. Жумладан, жорий йилда 3,5 минг камбағал оила фарзандларини тайёрлаб, олий таълим ташкилотларига белгиланган тартибда грант асосида қабул қилиниши мақсад қилингани таъкидланди.

Депутатлар “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида 2025 йилда 1 миллиондан ортиқ аҳолини камбағалликдан чиқариш бўйича катта марра олингани, ушбу мақсадларга йўналтирилган маблағларнинг самарали ишлатилиши ва ажратиладиган ерларни ҳақиқий ўз эгасига етказишда парламент назорати шаклларидан самарали фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.

Семинар давомида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда қатор мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари томонидан ушбу соҳада олиб борилаётган ишлар ва келгусидаги режалар ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йилда 1 миллиондан ортиқ аҳолини камбағалликдан чиқариш мақсад қилинган