Тунисда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ўтаётган Гран-при турнирининг биринчи кунида аёллар ўртасидаги дастлабки саралаш баҳслари ташкил этилди.

Муросасиз баҳсларда Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Фернанда Эррера ва Гулистан Пердибаева рақибларини доғда қолдирган ҳолда 1/32 финал босқичида курашни давом эттирадиган бўлди.

Аҳамиятлиси, қуръа натижасига кўра, ҳар икки спортчимиз ушбу босқичда рўбарў келади. Шунингдек, мазкур нуқтадан медаллар учун курашга киришадиган Зайнаб Дайибекова ҳонгконглик Саммер Сит билан иштирокини бошлайди.

Эркаклар ўртасида ташкил этиладиган дастлабки квалификация босқичида ҳамюртларимиз Сардор Абдукаримбеков, Муса Аймуратов, Исламбек Абдазов, Алпамис Уракбаев ҳамда Зуҳриддин Қодиров жанг олиб боришади.

Эртага, 12 январь куни Гран-при турнирининг барча йўналишларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.

 Т.Рўзиев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Қиличбозлик: Зайнаб Дайибекова Тунисда ҳонгконглик спортчи билан беллашади