Қонун лойиҳасига шарҳ

Бугунги кунда ёшлар ўртасида электрон сигареталарни истеъмол қилиш ортиб бормоқда. Ачинарлиси, мактаб ўқувчилари ва қизлар ҳам бу зарарли воситалардан фойдаланишмоқда. Таҳлилларга кўра, электрон сигареталардан фойдаланувчи 18-29 ёшдаги ёшлар 32 мингдан ортиқ. 

Бугун 30 мингга яқин ўғил болалар ва 9 мингга яқин қизлар чекишга мойил, 12 мингдан ортиқ болалар ва ўсмирлар ушбу сигареталарни мунтазам чекади. 

2021-2023 йилларда мамлакатимизга қиймати 28,5 миллион долларлик 5 миллион 400 минг дона электрон сигареталар хориждан импорт қилинган бўлиб, бу кўрсаткич аввалги йилларга нисбатан 80 бараварга ошган. 

Кўпчилик электрон сигареталарнинг зарари камроқ деб ўйлайди. Аммо унинг таркибидаги никотин суюқлигининг инсонга салбий таъсири наркотик моддадан ҳам кўра кўпроқ. Электрон сигареталар организмда никотинга қарамликни оширади, болалар ва ўсмирларда мия ривожланишига, интеллект, билим ва қобилиятнинг пасайишига, руҳий агрессивлик ривожланишига олиб келади. 

Шунингдек, бронх-ўпка тизимида заҳарланиш, астма, бронхит, ўлимга олиб келувчи яллиғланиш, саратонни келтириб чиқариши мумкин. Марказий нерв тизими, буйрак ва жигар функциясининг бузилиши, шунингдек, гипертания, инсульт, инфаркт каби юрак-қон томир касалликлари ривожланишига олиб келади. 

Бугунги кунда дунёнинг 37 мамлакатида электрон сигарета айланмаси тақиқланган. Хусусан, Норвегия, Эрон, Ироқ, Туркия, Сингапур, Туркманистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Бельгия каби мамлакатларда электрон сигареталарни сотиш тақиқланган. 

Эндиликда Ўзбекистонда ҳам электрон сигареталар муомаласига чек қўйиш, тақиқлаш масаласи қонун даражасида мустаҳкамланмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида электрон сигареталарнинг муомаласини тақиқлаш ҳамда жавобгарлик белгилашга қаратилган қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди. 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба Иноятова мазкур қонун лойиҳасининг аҳамияти ва унда кўзда тутилаётган нормалар ҳақида сўзлаб берди: 

— Бугун электрон сигареталарни истеъмол қилаётган ёшлар орасида қизларнинг ҳам борлиги ачинарли. Лойиҳа билан электрон сигареталар муомаласига тақиқ қўйилмоқда ва бу тартибни бузганлик учун тегишли жавобгарлик акс этмоқда. Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши миллат генофондини асраш, келажак авлод вакилларининг саломатлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади, — дейди депутат. 

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/EzbL2ik66jc" title="Harbiylar “Zakovat”da bellashdi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Муҳтарама Комилова, Дониёр Ёқубов, Анвар Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Электрон сигарета қандай оқибатларга олиб келади? (+Видео) 