Ўзсаноатқурилишбанк тизимида микромолия ва факторинг хизматларини кўрсатувчи компаниялар фаолияти йўлга қўйилди.
Президентимиз томонидан банклар зиммасига аҳолини тадбиркорликка жалб қилиб, даромадини ошириш ҳамда кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида берилаётган топшириқлар соҳадаги муаммоларни ҳал этиш ва янги қулайликлар яратишга кенг йўл очмоқда. Микромолия хизматларини кенгайтириш ва факторингни оммалаштиришга қаратилган вазифалар шулар сирасига киради.
Ўзсаноатқурилишбанк тизимида ташкил қилинган “SQB faktoring” компанияси ҳамда “SQB mikoromoliyalashtirish tashkiloti” аҳоли ва тадбиркорлар учун янада қулай имкониятлар яратади.
Хусусан, “SQB faktoring” компанияси томонидан тадбиркорларга қулай шарт-шароитларда факторинг хизматлари кўрсатилиб, улар маблағларини самарали бошқаришга ёрдам берилади.
“SQB mikromoliyalashtirish tashkiloti” томонидан эса, аҳоли ва тадбиркорларнинг талаб ва истакларига кўра мослашувчан молиявий ресурслар тақдим этилиб, қисқа муддатда зарур маблағлар билан таъминланишига ҳисса қўшилади.
Банк Ахборот хизмати