Мотивация!

Китобхон инсоннинг дунёқараши, фикрлаши, ўзини тутиши, хулқ-атвори, умуман, маънавияти ўзгача бўлади. Ҳаёти давомида китобга ошно бўлган инсонлар ҳамиша ўзгаларга яхшиликни раво кўради, атрофидагиларни ўз ортидан эзгуликлар сари эргаштира олади, бошқаларга намуна бўлгулик маънавиятли инсон сифатида шаклланиб боради.  

Шунинг учун ҳам юртимизда китобхонликни кенг тарғиб қилиш, айниқса, ёш авлодни китобга, адабиётга меҳр-муҳаббат руҳида тарбиялаш масалаларига алоҳида аҳамият қаратиб келинади. Бу борада йўлга қўйилган китобхонлик кўрик-танловлари юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёйди, юрагида ўти бор, қалби китоб мутолааси сари ошиққан ёшларни бир мақсад сари бирлаштирмоқда, жаҳон ва ўзбек адабиётининг ноёб ва қимматли дурдоналаридан баҳраманд бўлишга чорламоқда.      

Андижонлик Дилнавоз Ҳайтахматова ҳам китобсевар ёшлардан бири. У доим китоблар билан сирлашади, диллашади, фикрлашади. Китобга, ўқишга бўлган иштиёқ уни "Ёш китобхон" танлови сари етаклади. Йиллар давомида ўқиган китоблари билан бу танловда ўзини намоён қилди. 2021 йил "Ёш китобхон" танловининг 15-19 ёш тоифасида Дилнавоз 3-ўринни эгаллаб, 30 миллион пул мукофоти соҳибасига айланди.  

Китобга, адабиётга бўлган меҳр ва интилиш уни шу йўналишдаги олийгоҳга чорлади. Дилнавоз 2022  йилда мактабни тамомлаб, Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетига давлат гранти асосида қабул қилинди. У университетда ҳам фаоллиги, серҳаракатлилиги билан ажралиб туради — “Ёш олимлар жамияти”, “Мумтоз адабиёт муаммолари” шўъбасига масъул, университет Ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти “Ёшлар дафтари” ва меценантлик йўналиши координатори.

Олий таълим муассасасидаги ўқиши давомида ҳам Дилнавоз мунтазам китоб билан ошно бўлди, китобхонликни доимий машғулотига айлантирди. 2023 йилги "Ёш китобхон" танловида ҳам иштирок этиб, республика босқичида 3-ўринни эгаллади. Бундан ташқари, "Китобхон ёшлар лигаси"нинг 3-мавсумида ғолиб бўлди. “Маърифат майдони” жамоавий танловида университет жамоаси билан бирга республика босқичида фаоллик кўрсатди.  

Шижоатли, серғайрат ёшлар давлатимизнинг доимий эътиборида бўлиб келади. Дилнавознинг ғайрати, ўз устида ишлаши ва эришган натижалари ҳам бу эътибордан четда қолмади. Якунланган 2024 йил Дилнавоз учун янада омадли кечди. У давлатимиз раҳбарининг тегишли фармонига кўра, "Келажак бунёдкори" медали билан тақдирланди.

—  Давлатимизнинг, юртбошимизнинг ёшларга эътибори ва ғамхўрлиги бизни янада фаол бўлишга, янги марраларни эгаллашга ундайди, ич-ичимиздан қувониб, ўз устимизда ишлаш иштиёқини беради. Шундай экан, ҳар бир тенгдошимга бугунги яратилган шароитларни юракдан ҳис қилган ҳолда тинимсиз меҳнат қилишларини, энг юксак марралар сари интилишларини маслаҳат берардим. Интилганга толе ёр, деган мақол бежиз айтилмаган. Инсон нимага қараб интилса, ўша нарсага, албатта, етишади. Муҳими, дангасаликни, турли баҳоналарни бир четга суриб, фақат улкан мақсадлар сари ҳаракатда бўлиш, меҳнат қилиш лозим, — дейди Дилнавоз.

Дарҳақиқат, бугун ҳар бир интилган ёш борки, қандайдир ютуқ ва натижаларни қўлга киритмоқда. У хоҳ маданият ва маънавият соҳаси бўлсин, хоҳ техника ёки ахборот технологиялари ёхуд спорт йўналиши бўлсин, барчасида ёшларимиз учун эшиклар очиқ, имкониятлар бисёр. Бор шарт-шароит ва имкониятлар ёшларимизнинг ўзини кўрсатиши, интеллектуал салоҳиятини янада ривожлантириши ва юксак чўққиларни эгаллаши учун замин бўлади.  

Дилнавоз сингари китобхон ва интилувчан ёшларимиз сафи кенгайиши эса мамлакатимизнинг эртанги равнақи ҳамда халқимизнинг орзу-умидларига пойдевор бўлади.

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Китобхонликдан "Келажак бунёдкори" сари борган Дилнавоз