Осиё олимпия кенгаши ҳамда Баҳрайн Олимпия қўмитаси III ёшлар Осиё ўйинлари ўтказиладиган саналар ва унинг дастуридан ўрин оладиган спорт турларини тасдиқлади.
Унга кўра, мусобақа 2025 йилнинг 22-31 октябрь кунлари Баҳрайн мамлакатида бўлиб ўтади.
Дастурдан енгил атлетика, бадминтон, баскетбол 3х3, от спорти, киберспорт, футзал, гольф, гандбол, дзюдо, жиу-житсу, аралаш жанг санъати турлари, велошоссе, сузиш, стол тенниси, таэквондо WТ, триатлон, спорт курашлари, оғир атлетика, кабадди, волейбол ва текбол каби спорт турлари ўрин олган.
Маълумот ўрнида: Аслида мазкур мусобақа келаси йили Тошкент шаҳрида ўтиши лозим эди. Бироқ турли сабабларга кўра, мусобақа Баҳрайн мамлакатида ўтказилиши белгиланди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА