ФОТОРЕПОРТАЖ
Янги йилни тўкин дастурхон атрофида нишонлаш удумга айланиб улгурган. Шу боис, айни кунларда бозорлар, озиқ-овқат дўконлари аҳоли билан гавжум. Аҳолига қулайлик яратиш ҳамда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш мақсадида арзонлаштирилган байрам ярмаркаларини ташкил этиш анъанага айланган.
[gallery-21097]
Янги йилда Самарқанд вилоятидаги 21 та деҳқон бозорида арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлари савдо ярмаркалари ташкил этилди. Ҳар бир бозордаги савдо ярмаркасига мева-сабзавот, гўшт, тухум ва бошқа маҳсулотлар фермер хўжаликлари, ишлаб чиқариш корхоналари томонидан кунлик келтирилиб, харидорларга арзон нархларда сотилмоқда
Жумладан, Самарқанд шаҳридаги “Сиёб деҳқон бозори”да ташкил этилган савдо ярмаркасида бозор маъмурияти ва Самарқанд, Ургут, Булунғур, Жомбой туманлари фермер хўжаликлари, корхона-ташкилотларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари арзонлаштирилган нархларда сотилмоқда.
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА