Тошкент давлат шарқшунослик университетида кўплаб хорижлик талабалар таҳсил олади. Айниқса, Япония, Корея, Хитой, Афғонистон, Ҳиндистон, Туркия каби давлатлардан талабалар ўзбек тилини ўрганиш учун келишади.
Ҳозирги кунда Япония ҳамда Хитойдан келган талабаларга Ширин Содиқова ўзбек тилини ўргатяпти.
—Бу йилги хорижлик талабалар 14 нафарни ташкил этади. Шундан 7 таси хитойлик, қолган 7 нафари япониялик, — дейди Ширин Содиқова. — Хорижлик талабалар университетимизга келганларидан сўнг бу ердаги талабалар билан мусобақалашиб, тил ўрганишда бир-бирларидан ўзишга ҳаракат қилади. Албатта, уларга устозлар, ўзбек талаба-ёшларимиз ҳам қўлларидан келганча ёрдам беришади.
Талабаларимиз университет ётоқхонасида яшашади. Кўпроқ вақтларини ўзбек талабалари даврасида ўтказишади. Хорижлик талабалар фақат тил ўрганиш билан чекланиб қолмай, маданиятимиз, урф-одатларимизни ҳам ўрганишади.
Япониялик талабаларимиз дуторчилар ансамблини тузиб олишган. Ҳозир дутордан сабоқ олишяпти. Икки йилдан буён хорижлик талабалар ўртасида “Она тилим қалбим таржимони” деб номланган кўрик-танлов ўтказилади. Республика миқёсида ташкил этилувчи танловнинг бу йилги финал босқичида япониялик Ринка Ягаме исмли қизимиз ғолиб бўлди.
<iframe width="789" height="444" src="https://www.youtube.com/embed/21A2f-HUxvQ" title="Xorijlik talabalardan o`zbekcha tabrik" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Буни уларнинг ўзбек тилини ўрганишга бўлган қизиқишлари ҳосиласи деб ўйлайман.
ЎзАнинг YouTube саҳифасига жойланган қуйидаги видеода Япония ҳамда хитойлик талабаларнинг ўзбек халқига йўллаган байрам табригини кўришингиз мумкин.
Н.Раҳмонова,
А.Содиқов (видео), У.Тўхтаев (монтаж), ЎзА