Ўзбекистон Фанлар академиясида Ўзбекистон Қаҳрамони, Фанлар академияси президенти, академик Шавкат Аюповнинг тизимда фаолият юритаётган ёш олимлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.
Бундан кўзланган асосий мақсад ёш олимларнинг илм олишга бўлган қизиқишларини ошириш, уларга илмий мотивация бериш, илмий фаолияти ва бу жараёнда уларни қийнаётган масалалар борасида ўзаро фикр алмашишдан иборат.
Шунингдек, тадбирда йил давомида самарали фаолият юритган ёш олимлар турли номинациялар бўйича тақдирланди.
“Энг фаол ёш олим” номинацияси бўйича Физика ва математика йўналишида М.Мадалиев, кимё ва биология йўналишида А.Ибрагимов, ижтимоий-гуманитар йўналишда Миллий археология маркази кичик илмий ходим М.Пардаевлар биринчи ўринга муносиб деб топилди.
"Энг фаол ёш олима аёл" номинациясида физика ва математика йўналиши бўйича Г.Жумабаева, кимё ва биология йўналишида М.Қўзиева, ижтимоий-гуманитар йўналишда А.Оразимбетовалар тақдирланди.
Гран-при совринига Астрономия институти катта илмий ходими Д.Мирзақулов муносиб деб топилди.
<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/XabRDGJ_OTc?si=t_3y-O2ydcbAnynY" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
Н.Раҳмонова,
А.Содиқов(видео)
У.Тўхтаев(монтаж)
ЎзА