Фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тарқатиш ва инновацияларни ривожлантириш бўйича мамлакатимиз кўплаб давлатлар билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйиб келмоқда.

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов “ACDIMA” (Arab Company for Drug Industries and Medical Appliances) компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди.  

“ACDIMA” фармацевтика соҳасида етакчи компаниялардан бири бўлиб, минтақавий ва халқаро бозорларда юқори сифатли дори-дармонлар, тиббий асбоб-ускуналар ва биотехнологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фаолият юритади. Компания ўзининг илғор технологиялари, малакали кадрлар базаси ва инновацион лойиҳаларга содиқлиги билан танилган.

Ўзаро ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинган учрашувда “ACDIMA” компанияси вакиллари маҳаллий ҳамкорлар билан қўшма инвестицияларни ўрганиш, янги йўналишларни аниқлаш ва мавжуд имкониятларни самарали ривожлантириш бўйича ўз қизиқишларини билдирди.

А.РУСТАМОВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мисрнинг йирик компанияси вакиллари билан ҳамкорлик имкониятлари муҳокама қилинди