ОКМК ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажариш баробарида республикамиздаги ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантиришга ҳам салмоқли ҳисса қўшмоқда. Бу ҳақида Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш борасида 2024 йилда амалга оширилган ишларга бағишланган брифингда батафсил маълумот берилди.

ОКМК ахборот хизмати раҳбари Умида Қаршибоеванинг таъкидлашича, жорий йилда комбинат ҳомийлигида Наманган вилояти Поп туманидаги Чодак қишлоғида янги тикувчилик фабрикаси ишга туширилди. Тикув фабрикаси учун Япония ва Хитойда ишлаб чиқарилган тикув машиналари харид қилинди ва 520 нафар аёл иш билан таъминланди. Тошкент вилоятининг     Оққўрғон туманидаги “Элтамғали” маҳалласида болалар боғчаси ва турар жой биноси фойдаланишга топширилди. 2 қаватли бинода жойлашган болалар боғчаси 80 ўринга мўлжалланган бўлиб, бино барча зарур жиҳозлар билан таъминланди. Шунингдек, 2 қаватли бинода 14 та 2 хонали хонадонлар  боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож  оилаларга берилди. Ушбу таъмирлаш ишларига 7,33 миллиард сўм сарфланди.

Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида жойлашган 34-сонли ихтисослаштирилган мактаб-интернатга турар-жой биноларини таъмирлаш учун қурилиш материаллари ажратилди. Шунингдек, Ангрен шаҳрини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 2 842 п/м  иссиқлик магистрал қувурлари алмаштирилди. Бугунги кунда қўшимча 2 987 п/м иссиқлик магистрал қувурларини алмаштириш ишлари олиб борилмоқда. Тошкент вилоятидаги ижтимоий соҳа объектларининг (мактабгача таълим ташкилотлари, мактаблар, шифохоналар, оилавий поликлиникалар) иситиш қозонлари ва иссиқлик тизимини таъмирлаш мақсадида 22,2 миллиард сўм ҳомийлик маблағи ажратилди.

[gallery-21024]

Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур тумани маҳаллаларидаги ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлаш ва ҳудудларни ободонлаштириш ишларига 1 миллиард сўм ҳомийлик маблағи  ўтказиб берилган. “Юнусобод сити” ҳудудида подстанция ва 110 кВ кабель тармоғини қуриш ишларига амалий ёрдам кўрсатилди. Ушбу ишларга 210 миллиард сўм маблағ сарфланди.  Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти юрак-асаб касалликлари сиҳатгоҳи” биносидаги мавжуд 2 та лифт хайрия маблағлари ҳисобидан янгисига алмаштирилди. Шунингдек, 2024 йил февраль ойида электр тармоғида кўп узилишлар бўлаётган маҳаллалар 1 та 1000 кВ кучланишли трансформатор билан таъминланди.

Сирдарё вилояти Сирдарё туманидаги 71-махсус мактаб-интернати қурилишига 22,5 миллиард сўмлик хомийлик ёрдами кўрсатилди. Бекобод шаҳридаги маҳаллаларни ободонлаштириш ишларига 2 миллиард сўм, Янгийўл туманидаги маҳаллаларни ободонлаштириш учун эса 657 миллион сўм миқдорида маблағ ажратилди. Айни кунларда комбинат ҳомийлигида Бекобод шаҳридаги кўп тармоқли марказий шаҳар поликлиникасида капитал таъмирлаш ишлари олиб бориляпти. Бунга 2 миллиард сўмдан зиёд маблағ йўналтирилиши кўзда тутилган. Олмалиқ шаҳридаги “Ҳилол” жоме масжиди ҳудудини асфальт билан қоплаш учун 820 миллион сўмлик хомийлик кўрсатилди. Ижтимоий соҳа объектларига жами бўлиб 652 кВтлик қуёш фотоэлектр станциялари ўрнатиб берилган.

 ОКМКда апрел ойида Муҳандислик мактаби иш бошлаган эди.  Комбинат эҳтиёжлари учун профессионал муҳандис-техник ходимларни қайта тайёрлаш мақсадида ташкил этилган мактабни лойиҳалаш Германиянинг “Aurubis” компаниясининг ўқув маркази намунасида амалга оширилди. Муҳандислик мактабида геология, кончилик иши, кон саноати транспортлари, маркшейдерлик иши, фойдали қазилмаларни бойитиш, металлургия, механика, энергетика, ишлаб чиқаришни автоматлаштириш йўналишларида фаолият олиб бораётган мутахассислар ўқитилади.

Комбинат ишчи-ходимлари ободонлаштириш ишларига ҳам фаол қатнашмоқда.  Жумладан, 2024 йил май ойида Олмалиқ шаҳрида “Қурувчилар” боғи фойдаланишга топширилди. Ишчи-ходимлар томонидан 3150 дарахт кўчати ва 25 минг гул кўчати экилди. Яшил майдонларни суғориш тизими янгиланди. Ёритиш тизими ҳам янгиланди. 

Ахборот хизмати раҳбарининг қайд этишича, комбинат ишчи ходимларининг шароитларини яхшилаш,  меҳнат фахрийларини эъзозлаш борасида ҳам хайрли ишлар амалга оширилган. 2024 йил август ойида иш бошлаган “Нуронийлар маскани” фаолиятидан  фахрийлар жуда мамнун. Масканда фахрийларнинг китоб ўқиши, шахмат, шашка ўйнаши, овқатланишлари учун ҳам барча шароитлар яратилган. “Дарёча” мактабгача таълим ташкилотининг таъмирланиши эса болажонлар учун ҳақиқий туҳфа бўлди. Боғчанинг таъмир ишларига 3,75 миллиард сўм маблағ сарфланган. Хондиза кон бошқармасида фойдаланишга топширилган 200 ўринли ётоқхона узоқ масофадан келиб конда ишлайдиган ишчи-ходимлар учун жуда қулай бўлди.Унинг қурилиш ишларига 5,1 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланган. 

Жорий йилда шунингдек, ОКМК футбол жамоаси академияси тарбияланувчилари учун 2 та   футбол майдони фойдаланишга топширилди. Шунингдек, комбинат томонидан ишчи-ходимларнинг саломатлигини муҳофаза этиш мақсадида бепул тиббий кўриклар ташкил этилди. “100 матонатли аёл”, “Биргаликда байрам қиламиз”,  “Биз биргамиз!”, “Матонатингиз олдида бош эгамиз!” “Юракдан юракка”акцияси шиорлари остида эҳтиёжманд ва ногиронлиги бўлган 1800 нафар киши ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватланди. “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил” шиори остида туристик саёҳатлар ташкил этилиб,  1134 нафар ишчи-ходимга имтиёзли  нархларда йўлланмалар ажратилди. Шунингдек, уларнинг 532 нафарига бепул йўлланмалар берилди. 5451 нафар ходим ва уларнинг оила аъзолари комбинат санаторий-профилакторийсида ҳамда бошқа дам олиш масканларида соғломлаштирилди. Ёзги таътил даврида комбинат ишчи-ходимларининг  4357 нафар фарзандлари ОКМК болалар дам олиш оромгоҳларида дам олди. Шундан  342 нафарига бепул йўлланмалар ажратилди. Ҳар ойда 1151 нафар комбинат нафақахўрлари, II жаҳон уруши меҳнат фронти қатнашчилари, Байналмилал жангчилар ҳамда ЧернобильАЭС авариясини бартараф этишда иштирок этганларга  озиқ-овқат жамланмалари берилди.  2024 йилда 278 нафар аёл, 35 нафар ногиронлиги бўлган шахслар,14 нафар чин етим ва васийликка олинганлар комбинатга ишга қабул қилинган. Олмалиқ шаҳридаги кўп қаватли уйларни, маҳаллаларни ва ижтимоий объектларни таъмирлаш ишларига 7,5 миллиард сўм маблағ сарфланди. Яшил макон лойиҳа доирасида жами 243 гектар ер майдонига 1,5 миллион дона дарахт кўчатлари экилди.

Брифингда ОКМК томонидан спорт соҳасида эришилган ютуқлар ҳам эътироф этилди. Хусусан, 2024 йилнинг май ва август ойларида гандбол бўйича  Тошкентда бўлиб ўтган Марказий Осиё очиқ чемпионатида Олий лига ОКМК эркаклар жамоаси 1-ўринни, аёллар жамоаси 2-ўринни эгаллади. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллиги кубоги баҳсларида гандболчи эркаклар 1-ўринни, аёллар жамоаси 3-ўринни қўлга киритди. Гандбол бўйича ОКМК эркаклар ва аёллар жамоаси мамлакат чемпиони бўлди. “ОКМК-W” аёллар футбол жамоаси мамлакат чемпионатида иккинчи ўрин соҳиби бўлди. Футбол бўйича ОКМК ПФК жамоаси суперлигада мавсумни 47 очко тўплаган ҳолда кумуш медаль билан якунлади. 11 декабрь куни ОКМК жамоасига фейр-плей соврини топширилди.

Умида Қаршибоеванинг таъкидлашича, Олмалиқ кон-металлургия комбинати ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни изчил давом эттиради. Зеро, комбинатда белгиланган устувор йўналишлардан бири бу халқ фаровонлигини оширишга хизмат қилишдир.

Мадина Насриева,

ЎЗА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
ОКМК: ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш доимо эътиборда