Ўзбекистон Кўзи ожизлар жамияти марказий бошқаруви томонидан илк марта ўтказилаётган “Энг илғор ходим” танловининг республика босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.
ЎзКОЖнинг маҳаллий бўлинмаларида намунали фаолият кўрсатаётган етакчи мутахассисларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, уларнинг илғор иш тажрибаларини тарғиб қилиш мақсадида ташкил этилган ушбу танловга жами 30 нафар ходим фаолиятига доир видеоролик ҳамда ҳужжатлар тўпламларини топширди.
—Ҳар бир ходимнинг бир кунлик иш фаолияти акс эттирилган видеороликларни томоша қилдик, — дейди ҳакамлар ҳайъати аъзоси Дилмурод Султонов.— Видеороликларда ходимнинг нафақат ташкилотдаги кундалик ҳужжатларни юритиши, балки ўша ташкилотга аъзо бўлган кўзи ожиз инсонларни тиббий кўрикдан ўтказиш, ижтимоий муҳофаза қилиш чораларини амалга ошириш билан боғлиқ ишлари ёритилди. Танлов жараёнида биз маълум хулосалар ҳам қилдик. Ходимлар фаолиятига оид тегишли меъёрий ҳужжатларни яна бир марта кўриб чиқишимиз, бу каби тадбирларни кўплаб ўтказишимиз керак деган фикрга келдик.
Ғолибларга диплом ҳамда пул мукофотлари тақдим этилди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/DNAHMTulKZA" title="“Eng ilg‘or xodim” tanlovi g‘oliblari aniqlandi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Н.Раҳмонова, А.Содиқов, У.Тўхтаев (видео), Р.Назарматов (сурат), ЎзА