Далласдаги Техас университетида жойлашган Mundus Artium Press нашриёти 2024 - 2025 йил учун ўзининг нуфузли адабий мукофоти ғолибларини эълон қилди.

Адабиёт ва санъатга қўшган улкан ҳиссаси учун таъсис этилган бу мукофот адабиётнинг  инсоният қалби ва руҳини юксалтириш ҳамда ижобий томонга ўзгартиришдаги мустаҳкам куч-қудрат эканини алоҳида эътироф этади.  

2024-2025 йилги адабиёт бўйича Mundus Artium Press мукофотига ўзбекистонлик таниқли шоира Хосият Рустамова сазовор бўлди. Ушбу олий мукофот Хосият Рустамованинг адабий санъатда эришган ютуқларини ўзида ифодалайди ва сўз санъатининг инсоният тамаддунидаги энг буюк тасаввурга айлантира оладиган юксак мақомини ҳам эътироф этади.  

Нашриёт сайтида қайд этилишича, шоиранинг ижоди Mundus Artium Pressга хос бўлган бутун дунё адабиёт, санъат аҳлини бирлаштиришга қаратилгани билан эътиборли.  

Дарҳақиқат, Хосият Рустамова шеъриятида беғубор туйғулар, инсоннинг кечинмалари жуда бетакрор ва ўзига хос тарзда, дилдан ва самимий ифода этилгани билан адабиёт мухлислари меҳрини қозонган.  

Н.Усмонова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбек шоираси АҚШнинг нуфузли адабий мукофотини қўлга киритди