Ўзбекистон тасвирий санъат галереясида Тошкентдаги Пучон университети (BUT) Мультимедиа ва ўйин контенти факультети талабалари ишларининг ҳар йили ўтказиладиган кўргазмаси намойиш этилмоқда.

“Lines, Pixels and Plane”(“Чизиқлар, пикселлар ва юза”), концепцияси доирасида ташкил этилган кўргазма “Орзулар ушаладиган маскан” деб номланди. Факультет талабалари ўз ижодий ишлари орқали креативлик ва касбий маҳоратни, рақамли технологиялар орқали ўз ғояларини қандай амалга ошираётганликларини намойиш этган. Кўргазмадан уникал ишлар, жумладан, 3D моделлаштириш, рақамли тасвирлар, муаллифлик видеороликлари ва ўйин лойиҳалари ўрин олган.

Кўргазма ўзига хос жиҳатлари билан ажралиб туради. Анъанавий санъат ва замонавий технологияларни ўзида мужассам этган кўргазма томошабинга инновациялар ва креатив оламга шўнғиш имконини беради. Жумладан, мультимедиа контенти тақдимотида томошабинлар санъат ва рақамли технологиялар уйғунлигида яратилган лойиҳалар билан танишиши мумкин. Интерактив зонада эса ҳар бир киши талабалар томонидан ишлаб чиқилган ўйин лойиҳаларини шахсан синаб кўриши мумкин бўлади. Бу лойиҳалар виртуал реаллик, интерактив сюжетлар ва инновацион ўйин жараёнлари билан аҳамиятлидир.

[gallery-20989]

Ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш экспозицияси эса талабалар ютуқларини баҳолаш имконини беради. Бир сўз билан айтганда кўргазма санъат, технологиялар ва аудитория ўртасида мулоқот майдонига айланди. Кўргазма 26 декабргача давом этади.

Маълумот учун, Мультимедиа ва ўйин контенти факультети рақамли контент индустриясида рақобатбардош мутахассислар тайёрлаш мақсадида ташкил этилган. Унинг асосий вазифаси – талабаларнинг ижодий кўникмаларини ривожлантириш ва уларни рақамли санъат ва мультимедиа соҳасида инновацион ечимларни амалга ошира оладиган мутахассисларга айлантиришдир. 

Мадина Насриева, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Орзулар ушаладиган маскан