“Миллий тикланиш” демократик партияси фракциясининг йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш хизматларини кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Таъкидландики, бугунги кунда фуқаролар томонидан турли асоссиз сабабларга кўра маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўловларни тўлашдан бош тортиш ёки кечиктириш ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Натижада санитар тозалаш соҳасида кўрсатилган хизматлар учун аҳолининг дебитор қарздорлиги кескин ошиб бормоқда.

Аҳолига кўрсатилган хизматлар учун тўлов интизоми даражасининг пастлиги хизмат кўрсатувчи ташкилотларнинг молиявий кўрсаткичларига салбий таъсир кўрсатиб, асосий фондларни янгилаш ва хизматлар сифатини оширишга инвестиция киритиш имкониятларини чекламоқда. Шунингдек, ушбу соҳага тадбиркорлик субъектларини жалб қилишга тўсиқ бўлмоқда.

Шу мақсадда ишлаб чиқилган қонун лойиҳасига кўра, чиқинди олиб чиқиб кетувчилар кўрсатган хизмати учун тўлов мажбуриятлари ҳақида огоҳлантирувчи СМС хабар йўллаш амалиёти жорий этилади. Агар қарздорлик 5 кун муддат ичида тўланмаса, электр энергияси учун тўловни амалга ошира олмаслик бўйича чора қўлланилиши белгиланмоқда.

Муҳокамаларда фракция аъзолари кўплаб масалаларни ўртага ташлади. Жумладан, депутат Азамат Пардаев фуқаролар қарздорликни 5 кун ичида ёпа олмаслиги мумкинлигини билдириб, ушбу муддатни 15-20 кун қилиб белгилашни таклиф қилди.  

Шунингдек, баҳс-мунозараларда депутатлар фуқаролар яшамаётган уйида рўйхатда турганлар сони бўйича ҳам чиқиндига пул тўлаши қанчалик тўғри эканлиги, бу бўйича алоҳида ечим топиш зарурлигини билдирдилар.  

Бундан ташқари, чиқинди бўйича хизмат кўрсатилмаган муддатлар учун ҳам қарздорлик ҳисобланган фуқароларнинг қарздорлигини ҳал этиш масалалари ўртага ташланди. Халқ вакилларининг саволларига тегишли мутасаддилар томонидан жавоблар қайтарилди.  

Қизғин баҳс ва фикр-мулоҳазалардан сўнг фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.  

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Чиқиндидан қарздорлик 5 кунда тўланмаса, электр тўлови учун тақиқ қўйилади