Президент топшириқлари – амалда

Навбаҳор туманида шу йилнинг 1 ноябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Навоий вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш вазифалари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтган эди.  

Йиғилишда озиқ-овқат маҳсулотларини захира қилиб, бозорларга кунлик етказиб бериш, уларнинг нархини барқарорлаштириш зарурлиги ҳам қайд этилган эди.  

Давлатимиз раҳбари бунда қишлоқ хўжалиги соҳасига эътибор қаратиш муҳимлигини алоҳида қайд этиб, вилоятда бор-йўғи 100 минг гектарда экин экилаётганига эътибор қаратганди. Маълумотларга кўра, бу майдонларнинг 72 фоизи насосда суғорилади. Тўққиз миллион гектар яйлов бўлса-да, чорва сони нисбатан камлиги кўрсатилганди.  

Шу боис келгусида яйловларга дрон билан озуқа экинлари, доривор ва зиравор уруғлар сепилиб, 50 минг аҳолига бўлиб берилиши қайд этилган эди. Умуман, уч йилда 3 миллион гектар яйлов яхшиланиб, чорва 10 карра кўпайтирилиши таъкидланган.  

Йиғилишда шунингдек, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасига 2024-2026 йилларда Мўғулистондан 20 минг бош гўшт ва жун йўналишидаги қўй-эчки зотларини келтириш вазифаси топширилган.  

Президент топшириқлари ижроси доирасида, биринчи босқичда минг бош “Баят” зотли қўй ортилган ҳаво кемаси Навоий халқаро аэропортига қўнди.  

Таъкидлаш жоиз, қўйларнинг бу зоти гўшт ва жун етиштиришга мўлжалланган. Уларнинг совлиқлари тирик вазни 70-80 килограмм, қўчқорлари эса 100-120 килограмгача етади. Гўшт чиқими эса тирик вазнига нисбатан 60 фоизни ташкил этади.  

Конимех туманида уларнинг парваришини тўғри ташкил этиш мақсадида кучли ва дағал озуқа захираси яратилиб, ветеринария-санитария тадбирлари амалга оширилди. Тажрибали мутахассислар ва чорвачилик соҳаси олимлари бириктирилди.  

Бу борадаги ишлар давом этмоқда. Келгусида келтирилиши режалаштирилган қўйлар сонини 50 минг бошга етказиш мўлжал қилинган.  

Икром АВВАЛБОЕВ,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мўғулистондан гўшт ва жун учун мўлжалланган қўй-эчки зотлари келтирилмоқда