Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикасида миграция жараёнларини тартибга солиш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Хусусан, ташқи миграцияни тартибга солиш механизмларини такомиллаштириш ва уларнинг мамлакатимиз эҳтиёжлари ҳамда миграциянинг тобора ортиб бораётган кўламига мос келадиган янги ҳуқуқий асос яратиш муҳим масалалардан бири бўлмоқда.

Жаҳон ҳамжамиятининг интеграциялашуви баробарида миграция жараёнлари ҳам глобаллашди. Айниқса, ташқи миграция турли минтақа ва мамлакатларни ўз доирасида қамраб олди. Чунки дунёнинг ҳар қайси бурчагида юз бераётган миграция жараёнлари асосида иқтисодий, сиёсий, ижтимоий, экологик ва бошқа сабаблар ётади.

Ўзбекистон Республикаси ҳам 2018 йилдан буён Халқаро Миграция Ташкилоти (ХМТ)нинг тўлақонли аъзоси ҳисобланади. 1951 йилда ташкил этилган ХМТ миграция соҳасидаги етакчи ҳукуматлараро ташкилот бўлиб,  у инсонпарвар ва тартибли миграция муҳожирлар ҳамда жамиятга фойда келтиради деган ақидага амал қилади. ХМТ бутун дунё бўйлаб муҳожирларни қўллаб-қувватлайди, ўзгарувчан миграция динамикасига самарали жавоб чораларини ишлаб чиқади ва шунинг учун миграция сиёсати ва амалиёти бўйича тавсияларнинг асосий манбаи ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси миллий қонунчилиги ҳамда халқаро ҳужжатларга асосан, меҳнат қилиш, эркин касб танлаш, бир жойдан иккинчи жойга кўчиб юриш фуқароларнинг ажралмас ҳуқуқи ҳисобланади.

Бизга маълумки, “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг 95-мақсадида ҳам ташқи меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш, хорижда меҳнат фаолиятини юритаётган фуқароларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш масалалари назарда тутилган. Хусусан, фуқароларни ишга жойлаштириш бўйича хорижий давлатлар билан келишувлар сонини 30 тага ошириш, фуқароларни хорижий ҳамкорлар билан биргаликда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида касб-ҳунарга ва чет тилларига ўқитиш доирасида

2 мингта хорижий компаниялар билан касбга ўқитиш ва иш билан таъминлаш тизимини ташкил этиш, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш, шу жумладан, уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда ноқонуний ташқи меҳнат миграцияси ва одам савдосига қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари назарда тутилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йилдаги “Меҳнат миграцияси жараёнларини такомиллаштириш ҳамда хорижда вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошираётган шахсларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ меҳнат миграцияси жараёнларини бошқариш тизимининг самарадорлигини ошириш, чет элда меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларга қулай шарт-шароитларни яратиш, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш, шу жумладан, уларнинг бандлигини таъминлаш, касбий малакасини ошириш ва тадбиркорлик ташаббусларини рағбатлантириш бўйича бир қанча чора-тадбирлар белгиланган.

Эндиликда мазкур фармонга кўра, 2024 йил 1 июндан бошлаб Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ва (ёки) касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 бараваригача миқдорда; хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга «ишчи виза»ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваригача миқдорда; йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваригача миқдорда компенсация тўланади.

Шунингдек, суғурта ташкилотларига – “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими орқали кам таъминланган оила сифатида эътироф этилган ёки “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”дан бирига киритилган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларнинг соғлиғи ва ҳаёти, шунингдек, бошқа юз бериши мумкин бўлган тасодифлардан суғурталаш бўйича суғурта мукофотини қоплаш мақсадида ҳар бир суғурталанган фуқаро учун йилига бир марта 50 минг сўмгача миқдорда субсидия тўланади.

Бундан ташқари, хорижда меҳнат қилиш даврида зўравонликка, мажбурий меҳнатга дучор бўлган ва камситилган, меҳнат ҳамда бошқа ҳуқуқлари бузилган, мураккаб молиявий аҳволда, шахсини тасдиқловчи ҳужжатларсиз ва яшаш учун маблағсиз қолган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига адвокатнинг, юридик хизматлар кўрсатувчи ташкилотларнинг ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотларининг хизматлари учун белгиланган тартибда ҳақ тўланади.

Компенсацияларни олиш учун фуқаро «Xorijda ish» меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуаси орқали электрон тарзда ёки бевосита Агентликка асословчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади. 2024 йил 1 июндан бошлаб ҳужжатларни онлайн талаб қилиб олиш бўйича консуллик йиғимлари миқдори фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этганлик ҳақида такрорий гувоҳномалар берганлик учун давлат божи миқдорига тенглаштирилади.

Шунингдек, 2024 йил 1 июндан бошлаб бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан меҳнат миграциясидан қайтган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ишга олинган ҳар бир ходим учун учун 12 ой давомида ойига 500 минг сўмдан субсидия тўланади. Бунда субсидия 2024 йил 1 июндан 2026 йил 1 январга қадар ишга қабул қилинган шахсларга нисбатан тўланади, меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахс билан тузилган ва Ягона миллий меҳнат тизимида рўйхатдан ўтказилган меҳнат шартномаси субсидия тўлаш учун асос бўлиб ҳисобланади ҳамда меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахслар деб хорижда уч ва ундан ортиқ ой мобайнида меҳнат фаолияти билан шуғулланиб, яшаш манзилига қайтиб келганлигига бир йилдан кўп вақт бўлмаган шахслар тушунилади.

Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, ташқи меҳнат миграциясини тартибга солиш, унинг салбий оқибатларини бартараф этиш жаҳон ҳамжамияти олдида турган долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Миграция масалалари, айниқса, охирги ўн йилликда жаҳон ҳамжамиятини жиддий ташвишга солаётган минтақавий ва маҳаллий низолар, ишсизлик, қашшоқлик каби муаммолар замирида янада аҳамиятли бўлиб бормоқда. Айни вақтда, ҳар томонлама тартибга солинган, хавфсиз ташқи миграция амалда ишчи кучи ресурсининг мобиллигини оширади, ушбу соҳада банд бўлган одамларнинг қўшимча кўникма ва билимга эга бўлиши учун имконият яратади.

Дилфуза Абдуллаева,

Тошкент давлат юридик университети доценти,

юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ўзбекистонда миграция масалалари янада такомиллаштирилди