Сенат ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди.

Мазкур масала юзасидан маъруза қилган Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Орзигул Қозихонова “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунда товар (иш, хизмат) ҳақидаги маълумотларда норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ёки техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ишлаб чиқариш санаси кўрсатилиши керак бўлган товарнинг ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилиши шартлиги белгиланаётганини қайд этди. 

“Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги қонунда баҳолаш ташкилотларидан устав фондига бўлган талаб чиқариб ташланмоқда.

“Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида”ги қонун билан жисмоний шахслар учун инвестиция буюртманомасида шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг кўчирма нусхаси илова қилиниши мажбурияти бекор қилинмоқда.

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги қонунга ногиронлиги бўлган шахсларда тиббий-ижтимоий экспертиза ўтказиш билан боғлиқ жараёнларда уларнинг ҳуқуқларини мустаҳкамлашга қаратилган ўзгартиришлар киритилмоқда.

Шу билан бирга, “Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонунга киритилаётган қўшимчага кўра, кичик саноат зоналари, ёшлар саноат зоналари ва тадбиркорлик зоналари ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулк объектларини хусусийлаштириш Ўзбекистон Республикасининг алоҳида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

– Куни кеча Президентимиз бошчилигида ижтимоий ҳимоя соҳасига бағишлаб ўтказилган йиғилишда аҳолининг ижтимоий ҳимояси масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, соҳадаги 7 та муҳим йўналишда устувор вазифалар белгилаб берилди, - деди сенатор Гулнора Маруфова. – Хусусан, ҳар бир вилоят ва туман шифохонасида реабилитация хизматларини йўлга қўйиш белгиланди. 12 та ногиронлик реабилитация марказида эрготерапия, физиотерапия, даволаш-гимнастика хизматлари қамрови 5 карра оширилиши маълум қилинди. Бугунга келиб, ногиронлиги бор шахсларга бериладиган протез ва реабилитация воситалари рўйхати 18 тадан 30 тага, маблағи эса 1,5 баробарга оширилган. Бунинг эвазига йил бошидан 100 минг одамнинг эҳтиёжи таъминланган. Гувоҳи бўлаётганингиздек, буларнинг барчаси ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва уларга сифатли хизмат кўрсатишга қаратилган. Қонун ҳам ушбу хайрли ишларнинг мантиқий давоми, десак муболаға бўлмайди. 

– Ҳаммамизга маълумки, ўзини ўзи банд қилганлар бошқа жисмоний шахсларга оғзаки келишув асосида иш ёки хизматларни тақдим этиб келмоқда, - деди Сенатор Закиржон Раҳмонов. – Юридик шахслар билан эса улар бир марталик иш ёки хизматни кўрсатиш учун шартнома асосида фаолият олиб боради. Бу жараён, ўз навбатида, истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчилар муносабатини юзага келтиради. “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунда ишлаб чиқарувчи ҳамда ижрочи тушунчалари таърифига ўзини ўзи банд қилган шахслар тоифаси киритилиши белгиланмоқда. Мазкур норма ўзини ўзи банд қилган шахслар ва уларнинг хизматларидан фойдаланувчилар ўртасидаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишда муҳим аҳамият касб этади.

– Ўзбекистон шароитида баҳолаш хизматлари бозори тадрижий ривожланиш йўлидан бормоқда, - деди сенатор Одилжон Маматкаримов. – Ҳар бир бизнес эгаси ўзига тегишли бизнес қийматини баҳолаш ва унинг бозор қийматининг ўзгариши тўғрисидаги аниқ маълумотга эга бўлишдан манфаатдор ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан бугунги кунда баҳоловчи ташкилотлар капиталининг энг кам миқдорига бўлган юқори талабларнинг мавжудлиги профессионал мутахассисларнинг баҳолаш хизматлари бозорига киришини чеклаётган эди.  Президентимизнинг “Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан баҳолаш ташкилотлари устав капиталининг энг кам миқдорига бўлган талаб бекор қилинди. Шундан келиб чиқиб, “Баҳолаш фаолияти тўғрисида”ги қонунинг 41-моддасидаги баҳоловчи ташкилотда қонунчиликда назарда тутилган миқдордаги устав фондининг мавжудлиги тўғрисидаги норма чиқариб ташланмоқда. Мазкур ўзгариш баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш, баҳоловчиларнинг профессионаллик даражаси ва кўрсатилаётган хизматлар сифатини оширишга хизмат қилади.

Сенаторлар маъқуллаган қонун ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар ва эскирган тартибга солиш механизмлари бартараф этилишига, нормаларнинг амалдаги қонунчиликка мувофиқлаштирилишига хизмат қилади.

Н.Абдураимова, Н.Ҳайдаров (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Сенат: ортиқча маъмурий тартиб-таомиллар ва эскирган тартибга солиш механизмлари бартараф этилади