Алломаларимиз ҳақида 10 та факт

Заминимизда яшаб ўтган буюк алломаларимизнинг илмий-маънавий мероси ҳар бир даврда ўз аҳамиятини йўқотмайди. Дунё тамаддуни ривожига ҳисса қўшган алломаларимиз ҳақидаги маълумотларни улашишда давом этамиз. Лойиҳамизнинг бу галги сонида Нажмиддин Кубро тўғрисидаги муҳим фактлар билан танишишингиз мумкин.

1. Тасаввуф таълимотининг машҳур шайхларидан бири, кубровия тариқатининг асосчиси Нажмиддин Кубро 1145 йилда Хива шаҳрида таваллуд топган.

2. Унинг тўлиқ исми Аҳмад ибн Умар ибн Муҳаммад Хивақий Хоразмийдир. Унинг “Нажмиддин”, “Кубро”, “Абул Жанноб”, “Валийтарош” каби унвон ва кунялари бор.

3. Аҳмад ёшлигидан илмга қизиққан, қобилиятли инсон бўлган. У шариат илмларини пухта эгаллаб, йигитлик палласида тенгқурлари билан бўлган барча баҳсларда ҳамиша ғолиб чиққани учун уни “Таматтул-Кубро” дея аташган.

4. Нажмиддин Кубро ўз юртида дастлабки илмларни олиб бўлгач, тахминан 16-17 ёшлигида Хоразмни тарк этиб, билимини ошириш мақсадида Эрон, Миср, Шом ва Ироқ мамлакатларида бўлиб, ҳадис ҳамда фиқҳ илми билимдонлари суҳбатида бўлади.

5. Нажмиддин Кубро Бағдод, Табриз, Нишопур, Тус, Дизфул шаҳарларида ўз даврининг машҳур олимларидан фиқҳ, ҳадис ва тафсир илмларини чуқур ўзлаштириб, донишманд инсон бўлиб етишади.

6. Нажмиддин Кубронинг тасаввуфдан устозлари Шайх Рўзбеҳон Мисрий, Шайх Аммор Ёсир ва Шайх Исмоил Қасрийлар ҳам унинг тасаввуфга иштиёқи баландлигини англаганлар ва буни қўллаб-қувватлаганлар.

7. Нажмиддин Кубро юксак обрўга эга бўлса ҳам камтарона ҳаёт кечирган. Унинг муридлари Эрон, Ўрта Осиё, Арабистон, Кавказ, Шом, Ироқнинг турли жойларидан келиб таҳсил олганлар.

8. Мўғуллар истилоси арафасида шайхнинг муридлари тўрт юздан ортиқ бўлган.

9. Алишер Навоийнинг ёзишича, Мавлоно Жалолиддин Румийнинг отаси Баҳоуддин Валад ҳам унинг муриди бўлган.

10. 1221 йилда мўғуллар Хоразмга бостириб кирган. Нажмиддин Кубро Ватан ҳимояси вақтида шаҳид бўлади. Унинг мақбараси кўҳна Урганчда жойлашган.

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигидаги мазкур лойиҳа сунъий интеллект ёрдамида “Ўзбекистон тарихи” телеканали билан биргаликда тайёрланди.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/KrI3gpABdB4" title="Vatan himoyasida shahid boʻlgan Najmiddin Kubro" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

М.Комилова, А.Аҳмедов (видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ватан ҳимоясида шаҳид бўлган Нажмиддин Кубро (+видео)